Latest news

17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:38Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17. Таркиблар маълум  2 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  1 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  8 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  3 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  5

Владимир Бубанья: “Муваффақият йўлида барча хизмат қилишга тайёр” News

Владимир Бубанья: “Муваффақият йўлида барча хизмат қилишга тайёр”

Барча жамоалар қатори, Термизнинг “Сурхон” клуби ҳам бошланажак мавсумга жиддий равишда ҳозирликни давом эттирмоқда.

Таркибга бир қатор янги футболчиларни таклиф қилиш баробарида, жамоа ўзагини ҳам сақлаб қолишга эришилди. Яъни, ўтган мавсумда катта ҳажмдаги ишни бажарган Шовкат Саломов, Дарко Станоевич, Абдуқаххор Хожиакбаровлар билан келишув узайтирилди. Шунингдек, Владимир Бубанья ҳам клуб билан янги шартномага имзо чекди. Биз яқинда сербиялик футболчини суҳбатга чорлаб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Владимир, деярли уч йилдан бери ўзбек клубларида тўп тепиб келяпсиз. Шу вақт мобайнида соврин ютдингиз. Ўз мухлисларингизга эга бўлдингиз. Ушбу мавсум яна “Сурхон”да қолишингиз маҳаллий ишқибозларни қувонтириши турган гап...

- Ҳа. Тўғри айтдингиз. Бу йил мен учун учинчи мавсум ҳисобланади. Ўзбекистондаги биринчи клубим АГМК билан мамлакат кубогида ғолиб чиқдим. Шунчаки ажойиб ўтди. Ҳозир яхши ва юқори мақсадларни кўзлаган жамоа сафидаман. Яна соврин ютиш ниятим бор.


- АГМКга қандай келиб қолгансиз? Агентлар орқалими ёки мураббий сабабми?

- Мени Виктор Кумиков таклиф қилганди. Унинг ишини Бахтиёр Ашурматов ажойиб тарзда давом эттирди. Ички муҳитда муаммо бўлмаган. Аҳил ва иноқ жамоа шаклланганди. Кубокда ғолиб чиқишимизни ҳеч ким кутмаганди.

- “Сурхон” билан совринга эга чиқиб, анънани давом эттиришингизга нима тўсқинлик қилди?

- Ўйлашимча омад етишмади. Гарчи, узоқ муддатдан кейин элитага қайтган бўлсакда, тепа ўринларни мўлжаллаган эдик. Лекин, айрим ўйинларда омад чинакамига юз ўгирди.


- Кўряпмизки, жамоа таркибини кескин тарзда кучайтиришга эришмоқда. Бундай шароитда фақат юқори поғоналарни эгаллаш вазифаси қўйилиши табиий...

- Биринчи галда чиройли ва мухлислар боп футбол кўрсатиш. Қолган жамоаларга муносиб қаршилик ва рақобат туғдиришни истаймиз. Олдимизда аниқ вазифа бор, учинчи ўринни эгаллаш.

- Тўғри, таркиб кучайтирилди. Кўп футболчилар келди. Бироқ, ўзаро тушуниб олиш учун бир неча турни қурбон қилишга тўғри келади...

- Бизда барча профессионал. Футболчилар тажрибали, салоҳияти юқори. Бизда бу борада муаммо бўлмайди деган умиддаман. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз.


- Жамоадаги ёш футболчилар рақобатлашишга тайёрми? Тажрибаси катта бўлган ўйинчилар уларга йўл-йўриқ кўрсатиб турасизларми?

- Албатта. Масалан, Санжар Аҳмедов, Ҳусниддин Ғофуров, Азамат Аҳмедов каби ёшлар кўп. Аста-секин тажриба тўплаб боришмоқда. Муваффақият йўлида барча хизмат қилишга тайёр.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика