Latest news

13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15

Виталий Левченко: "Сўнгги 3 ўйинда 6 очко йўқотдик" News

Виталий Левченко: "Сўнгги 3 ўйинда 6 очко йўқотдик"

"Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашувидан (1:0) кейин мезбонлар устози Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Виталий Левченко: "Бугун икки кучли жамоа тўқнаш келди. Жадвал, ўйин сифати бўйича бир-бирига яқин жамоалар учрашди ва биринчи голни урган жамоа ғалаба қозониши керак эди. Ўша гол эгаси биз бўлганимиздан хурсандман.

- Бугуни ўйинда таркибида бир қатор ўзгаришлар рўй берди, бу "Олимпик"га қарши ўйин олдидан тактиками?

- Чемпионат ўртасига етиб келдик. 8та турни битта таркиб билан ўтказдик, ротациялар бўлмади. Баъзи футболчиларда жисмоний чарчоқ борлиги туфайли ротация амалга оширдик. Янгиларда эмоция, жисмоний ҳолат бошқача бўлади. Улар бугунги баҳсни бузиб қўйишмади. Асосан тажрибалиларни майдонга туширдик, захирадан ўйинга қўшилган ёшлар учрашувга агрессия қўшди ва биз мақсадга эришдик.

- Дарвозани бугун тажрибали Акбар Тўраев эмас ёш Владимир Назаров қўриқлади.

- Акбар Тўраев деряли барча ўйинларда даврозамизда эди. Сўнгги 3та баҳсда дуранг қайд этдик, гол уряпмиз, аммо рақиб ҳам дарвозамизни ишғол қиляпти. Керакли бўлган 6 очкони йўқотдик. "Юниред" билан баҳсда дарвозада ишончли ўйнаган Владимир Назаровга бугун имкон бердик ва адашмадик.

- Ёшлар жамоаси ўйинларини ҳам кузатиб боряпсизми? Улар орасида асосий таркибга "тортадиганлар" борми?

- Валиев, Рўзиев ва Муҳаммадовлар ўзини яхши кўрсатишяпти. Ҳаммани кузатяпмиз. Таркибда 21 нафар футболчи бўлгани учун ёшларни асосий жамоага қўша олмаймиз. Жароҳат олганлар ўрнига ёшларни жалб қиляпмиз. Улар биринчи жамоага осон кўникиб кетишмоқда.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика