Latest news

22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  2 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  6 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  48 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  8 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0

Виталий Левченко: "Пахтакор"ни уйимизда қабул қилиб, мухлисларга ғалаба тақдим этамиз деган умиддаман" News

Виталий Левченко: "Пахтакор"ни уйимизда қабул қилиб, мухлисларга ғалаба тақдим этамиз деган умиддаман"

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Нефтчи" (3:3) баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйлайманки, жамоалар чиройли ўйин кўрсатишди. Хабарингиз бор, "Қўқон-1912", "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйинлар ҳамиша қизғин кечади. Мухлислар бугун 6 та гол гувоҳига айланишди. Сифатли футбол намойиш этилди. Шу боис хафа бўлмаймиз ва ўзига яраша хулоса чиқарамиз. 

Ўзбекистонда ўзимни уйимдагидек ҳис қиляпман. Тожикистон ва Ўзбекистон бир хил мамлакат, ҳеч қандай фарқ йўқ. Маданиятимиз, менталитетимиз ўхшаш. Мен меҳмонда эмас, ўз уйимдаман. Менга бу ерда анча қулай, мослашиш учун ҳам ҳеч қандай вақт керак эмас.

Трансферларга келсак, биз янги футболчиларни жалб қилдик. Бироқ бир муаммога дуч келдик, яъни фақат 5 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берилгани боис имкон қадар ўзимиз эҳтиёж сезаётган позицияларда ўйнайдиган футболчиларни сафимизга қўшиб олдик. 

Аброр Исмоилов нега ўзгартирилди? Чунки у узоқ вақт давомида сафимизда эмасди. Унга мослашиб кетиш учун вақт керак. Ўйлайманки, у – асосий таркиб аъзоси.

Қизил карточка бўйича ҳакам қабул қилган қарор бўйича фикр билдира олмайман. У воқеага яқин ҳудудда эди. Менимча, унга VAR орқали ҳам хабар беришган. Бизга қийин бўлди, лекин бу – футбол.

Афсуски, футбол хатолардан иборат. Ким камроқ хато қилса, ўша ютади. Хатоларни муҳокама қилмоқчи эмасман. Биз дарвозабонимиз руҳий тушкунликка тушиб қолмаслиги учун уни қўллаб-қувватлашимиз зарур. Ҳамма ҳам хато қилади. Тўғри хулоса чиқарамиз.

Умид қиламанки, жамоамизнинг "Пахтакор"га қарши навбатдаги учрашуви ўз майдонимизда ўтади. Чунки буни мухлислар ҳам интизорлик билан кутишмоқда. Уларга раҳмат! Бугун ҳам бизни астойдил қўллаб-қувватлаб туришди. "Пахтакор"ни уйимизда қабул қилиб, мухлисларга ғалаба тақдим этамиз деган умиддаман", – деди Левченко.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика