Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Виталий Левченко: "Ўйин тўлиқ бизнинг назоратимизда ўтди, аммо..." News

Виталий Левченко: "Ўйин тўлиқ бизнинг назоратимизда ўтди, аммо..."

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин тўлиқ бизнинг назоратимизда ўтди. Ҳудудий жиҳатдан ҳам, тўп назорати борасида ҳам устун эдик. Жуда кўп вазиятлар яратдик,  аммо вазиятларни якунлашни уддалай олмадик. Ўйинга келсак, биз яхши учрашув ўтказдик. Вазиятларни якунлашда муаммолар бўлди. 

- Лутфулла Тўраев захирада қолдирилишига сабаб нима бўлди?

- Унда жароҳат бор эди. Биз унга жароҳат мураккаблаштириб кетмаслиги учун пауза беришга қарор қилдик. 

- Бугун нега грузиялик легионерлар асосий таркибда ўйинни бошлашмади. Улуғбек Ҳошимовни асосий таркибда майдонга туширса бўлмасмиди?

- Бу ерда бизнинг ёш футболчилар Олимпия терма жамоасида бўлишганини ҳисобга олиш керак. Улар жуда кўп ўйин ўтказишди. Мен уларни асосий таркибда яна майдонга туширганимда бу муаммо олиб келиши мумкин эди. Грузин футболчиларга келсак, биз футболчиларнинг ҳолатини кузатиб борамиз, асосий таркибда тушиш учун бунга муносиб бўлиш керак. Бу саволни уларга бериш тўғрироқ бўлади.

- Ижара асосида ҳаракат қилаётган Билолхон Тошмирзаев бош мураббийнинг ишончига сазовор бўлмоқда ва асосий таркибда майдонга туширилмоқда. Кейинги йилги режаларда у борми?

- У ёмон ўйин кўрсатмапяти. Бизнинг барча кўрсатмаларимизни бажаришга ҳаракат қилмоқда. Кейинги ҳаракатлар эса унинг ўзига боғлиқ. Билолхон ўзини қандай тутишига боғлиқ ҳаммаси. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика