Latest news

21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  49 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   9 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  1 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  28 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1

Виталий Левченко: "Ўтказиб юборилган голларда бутун бир жамоанинг айби бор" News

Виталий Левченко: "Ўтказиб юборилган голларда бутун бир жамоанинг айби бор"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Металлург" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.


- "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Улар бунга лойиқ эди ва ғалабани кўпроқ исташди. Бўлган ишлардан ҳулоса чиқаришимиз ва ишлашда давом этишимиз керак. 

- Ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг хатолиги салмоқли? Ҳимоячиларнинг кўрсатган ўйинидан мамнунмисиз?

- Ўтказиб юборилган голлар - жамоанинг умумий хатоси. Рақиблар голларини деярли стандартлардан кейин уришди. Футболчиларим билан "Металлург"нинг жарималардан қандай ишлашини кўриб чиққандик. Мана, кўриш бошқа, уни майдонда амалга ошириш бошқа иш. Шу сабабли бу нафақат Акбар Тўраевнинг, балки, бутун жамоанинг хатоси. Ҳимояда тўлиқлигича ишламадик ва шундай голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи голда эса дарвозабон қутқара олмади. Бундай ҳолат бўлиб туради. Бу дарвозабоннинг хатоси деб тўлиқлигича айта олмайман. Лекин, тўғри, бу унинг тўплари бўлиши керак эди. 

- "Нефтчи" сўнгги ўйинларда жуда кўп дуранг қайд этаётганди. Бугун эса мавсумдаги илк мағлубиятини ҳам қабул қилиб олди. Ғалабалар қозонишга нима ҳалақит қилмоқда?

- Эътибор ва концентрация етишмаяпти. Баъзида футболчиларнинг кучи етмай қоляпти. Эндигина биринчи давра якунланмоқда. Шу сабабли баъзида футболчиларда ҳам рухан, ҳам жисмонан чарчоқ аломатлари сезилишни бошламоқда. Шундай жиҳатлар яшиланса, ғалаба қозониш мумкин бўлади. Голлар уряпмиз, бироқ ғалаба қила олмаяпмиз. Айрим жойларда эътибор йўқотилиб қўйилаётгани учун натижалар шундай бўлмоқда. 

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика