Latest news

08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  5 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  6 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  7 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2

Виталий Левченко: "Ўртоқлик учрашувларида тушган таркибни оптимал, деб бўлмайди" News

Виталий Левченко: "Ўртоқлик учрашувларида тушган таркибни оптимал, деб бўлмайди"

"Нефтчи" жамоасининг Тошкентда 12 декабрь санасидан бошланган дастлабки ўқув-машғулот йиғини якунига етди.

Жамоа мазкур йиғин доирасида бугун "Бунёдкор"га қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:1). Айтиш мумкинки, мураббийлар штаби мана шу баҳсларда бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказишди. Хўш, улар жамоада қоладими? Яна қайси чизиқлар кучайтирилиши керак? Бу борада ўйиндан сўнг мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Бунёдкор" "Нефтчи"га қарши иккинчи назорат учрашувида ғалаба қозонди

— Биринчи йиғинимиз ниҳоясига етди. Ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқардик. Ўртоқлик учрашувлари, машғулот жараёнлари режа асосида ўтди, дея оламан. Легионерлар билан бир қаторда ёш иқтидорларни ҳам кўриб олганимизни айтишим мумкин. Йигитлар ўзларига индивидуал яъни якка тартибдаги вазифаларни олишди. 3 январь куни яна Тошкентда йиғилиб 6 январь Туркияга йўл оламиз. 

— Албатта ўртоқлик учрашувларида тушган таркибни оптимал, деб бўлмайди. Шунингдек қандайдир натижа ҳам талаб қилмаймиз. Бунда ўйин формасига кириб бориш муҳим аҳамият касб этади. Табатадзега келсак, ҳужумчини ёздан бошлаб кузатишни бошлаган эдик. У билан барча музокаралар якунланди. Қайси чизиқлар кучаяди? Бутун марказни кучайтиришимиз керак. 

— Аброр ҳақида нима ҳам дердим, у ўз йўлини танлади. Бу унинг қарори. Биргаликда олиб борган иши учун раҳмат айтаман ва омад тилайман. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика