Latest news

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  0 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  7 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  24 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  9 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  19 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  12 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа" News

Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко Суперлига 8-тур доирасидаги "Сўғдиёна" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Ўйинни жуда эҳтиёткор бошладик, йигитларим ҳудди рақибнинг хатосини кутаётгандек эдилар. Ўзимизнинг хатомиздан сўнг гол ўтказиб юбордик. Шундай кейингина ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсатишни бошладик. Йигитларимни табриклайман. Шундай ўйинлар орқали жамоа шаклланади.

Чемпионат қийин ўтади, кечаги ўйинлар ҳам бунга мисол. Суперлига ўз даражасини кўтариб қўйди, ҳозирда уч очко йўқотилиши кутиладиган жамоанинг ўзи йўқ. Ҳамма курашади, чемпионат эса шуниси билан қизиқарли бўлади.


— "Сўғдиёна" 2015 йилдан буён Фарғонада мағлуб бўлмаётганди. Бугун ушбу нохуш статистикага барҳам берилди. Шу ҳақда нима дейсиз?

— "Сўғдиёна" тўп назорати билан ўйнашга интиладиган жуда сифатли жамоа. Ушбу жамоанинг ўз ижрочилари бор. Ғалаба қозонганимиз икки карра ёқимли. "Сўғдиёна"га қарши ўйланган режаларимиз бор эди. Шундай қийин ўйинда ютганимиздан хурсандмиз. Анъанага келсак, у бир кун бузиларди.

— "Нефтчи" иккинчи бўлимда мудофаада яхши ўйнади. Бу режангизнинг бир қисми эдими ёки ўйин бориши сабаб рўй бердими?

— "Сўғдиёна"да жуда тезкор ўйинчилар бор, агар биз ҳудуд бериб қўйганимизда, бизда катта муаммолар кузатилиши мумкин эди. Режамизга биринчи таймдан таянгандик. Кубокдаги оғир ўйиндан сўнг жисмоний ҳолатимиз етганидан мамнунман. Шунингдек бизда соғлик билан боғлиқ муаммо ҳам бор. Легионерларимиз касал бўлаётгани сабаб улар орқали ўйинни кучайтира олмаяпмиз. Шундай нарса бор. Аммо, жамоада характер бор ва бугун уни кўрдик. Асосийси улар интизом, ўзларини бериш ва катта босим остида сабр қилиш ва натижага эришишни кўрсата олишди. Тўпга кам эгалик қилганимиз ҳеч нарсани англатмайди, биз қарши ҳужумлар уюштирдик.

— Сиздан олдин бу ерда Бошкович шоу кўрсатди. У итальян футболига тайёр эмасди ва "Нефтчи"нинг иккита ҳужумдан иккита гол урганини айтди.

— Зоран Марушичда ҳам яхши вазият бўлганди. Рақиб сифатларга эга, улар билан очиқ ўйнаб бўлмасди. Биз "Пахтакор" билан очиқ ўйнадик ва дарвозамизга голлар урилди. Шу сабаб ҳар бир рақибни ўрганамиз ва ундан келиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Қайси тактика яхшилигини муҳокама қилиб ўтирмайман, майдондаги вазиятни акс эттирувчи табло бор. Бу мутахассисларга йўлланадиган савол, мураббий сифатида бизга яхши ўйин ва натижа керак.

— Бошкович Туркиядаги йиғинда ҳам "Нефтчи" ҳақида гапирар экан, ҳар мавсум 10-15 ўйинчини ўзгартириб чемпион бўлиш мумкинмаслигини айтганди. Бунга нима дейсиз?

— Ҳа, тўғри. Мунтазам таркиб ва икки уч нафар футболчи қўшиш керак бўлган асос керак. Ҳар мавсумда кўплаб ўйинчилар ўзгаргани сабаб мураббийга ҳам қийин, доимий футболчилар бўлса улар фалсафангизни тушунишади ва нима қилишни билишади. Йиғинларда эса натижа муҳим эмас, чемпионатда хато қилсангиз, сизга голлар уришади ва жамоа очколардан айрилади. Ҳозирда ҳар турда яхшиланяпмиз. Бизга вазифа қўйилган ва умид қиламанки, совринлар ўринлар учун курашамиз.

— Бошкович боя рақибга ўхшаб ютгандан кўра бугунгидек мағлубиятга учрашни афзал кўришини айтди...

— Бунга изоҳ бермайман. Эмоциялар сабаб кўп гаплар айтилади. Ҳурматни сақлаб қолиш керак, шу сабаб бунга изоҳ бермайман. Футбол шуниси билан қизиқ, турли хил тактикалар, кимгадир ёқади ёки ёқмайди. Футболдаги асосийси натижа. Чиройли ўйнаш ёки ўйнамаслик иккинчи масала. Натижа эсда қолади.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика