Latest news

13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  8 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15

Виталий Левченко: "Ҳимояда тартибли, ҳужумда эса унумли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик" News

Виталий Левченко: "Ҳимояда тартибли, ҳужумда эса унумли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик"

Coca Cola Суперлига 8-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди


- Ўйин ҳақида

- Бугун биз лиганинг энг кучли жамоасидан бири билан ўйнадик. Ҳозирда улар энг кучли ўйинлардан бирини кўрсатишмоқда. Уларга қарши ўйнаш қийин, айниқса, очиқ футбол. Шу сабаб ҳам биз ҳимояда тартибли, ҳужумда эса унумли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Қайсидир вазиятларда уддаладик, баъзиларида эса йўқ. Асосийси, мухлисларимизни бугун хурсанд қила олдик. 

- Владимир Назаров иккита етакчига қарши ўйинда асосий таркибда ўйинни бошлади. Владимир Назаров эндиликда "Нефтчи"нинг асосий дарвозабонига айланди десак бўладими?

- Ҳа, кўриб турганингиздек бизда рақобат бор. Ким ҳақлироқ бўлса, ўша майдонга тушади. Қайсидир ўйинчи майдонга тушишга тайёр бўлмаса, уни бошқа рақобатчиси билан алмаштирамиз. Рақобатсиз ривожланиш бўлмайди. Бугун ҳам Назаров майдонга тушди ва яхши натижа кўрсатдик. 

- Ўйин бошида дарвозабон бир неча хатоларга йўл қўйди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Бу техник хато. Ишлашда давом этамиз. Кейинги ўйинларда бундай бўлмаслигига ҳаракат қиламиз. Назаров ҳали ёш ва бу хатоларни тўғирлашга улгуради.

- Рубин Хебайга "Нефтчи"га қизиқаётгани ҳақидаги хабарлар қанчалик тўғри?

- Менимча, "Андижон" клуби раҳбарининг сўзларини эшитдингиз. У Хебай кичик суммага сотилмаслиги, уни ўз сафида кўрмоқчи бўлган клуб каттагина пул билан жамоага муражаат қилиши кераклигини айтди. Унга қизиқдик, бу рост, аммо биз катта пулга ўйинчи сотиб ола олмаймиз. Биз ўз бюджетимиздан келиб чиққан ҳолда ишлаймиз. Юқоридаги мавзу бўйича савол бўлиши мумкин эмас. Балки, бойроқ бўлган Саудия Арабистони ёки Қатар клублари у футболчини сотиб олишлари мумкиндир. 

- "Урал" клуби билан ўйин сизнинг режаларингизга қандай таъсир кўрсатади? Чунки ўша пайтда кўпгина жамоалар дам олишда бўлишади.

- Йўқ, ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Биз учун бу ўйинлар ижобий таъсир қилади. Фарғонада ҳам футбол байрами бўлади. Сабаби, РПЛ клуби бизнинг стадионга ташриф буюради. Бу бизга ёмон таъсир кўрсатмайди. 

- Мухлисларга нима деган бўлардингиз?

- "Нефтчи" мухлисларига катта раҳмат. Сизда шундай мухлислар бўлса, жамоада иккинчи нафас йўли очилади. Мухлислар биз учун катта куч беришади. Чарчоқни ҳис қилмайсиз. Жамоада қанча кўп мухлис бўлса, у шунчалик яхши ўйин кўрсатади.

- "Нефтчи" ортиқча шов-шувларсиз мавсумга киришди. Ҳозирда совринлар учун курашмоқда. Иккинчи даврадаги жамоанинг режадари қандай?

- Биз ишлашда давом этамиз. Жамоага бироз янги қон керак. Асосий таркибни ҳам, захирани ҳам кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Таркиб борасида муаммога дуч келмасликка ҳаракат қиламиз. Бу борада ишлашда давом этамиз.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика