Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  4 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Виталий Левченко: "Бугун ғалабага рақибга қараганда бироз яқинроқ эдик, аммо омад биздан юз ўгирди" News

Виталий Левченко: "Бугун ғалабага рақибга қараганда бироз яқинроқ эдик, аммо омад биздан юз ўгирди"

Coca Cola Суперлиганинг 11-тури доирасидаги "Олимпик" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.




Ўйин ҳақида

- Ўйин яхши бўлди. Курашларга бой учрашув бўлди. Биз бугун ғалабага бироз яқинроқ эдик, аммо омад биз томонда бўлмади. Биринчи таймдаги иккита вазиятда омад келмади. Умуман олганда, учрашув менга жуда ёқди. Икки жамоа ҳам ўзини яхши кўрсатди. Шунчаки бугун гол урилмади. 

- Жамоа аввалги учрашувда ҳам иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирган, гол уриб ғалаба қозонган эди. Бугун ҳам шундай бўлди. Жамоа асосий кучни иккинчи бўлимга сақлаб қўймоқдами?

- Йўқ, бизда 21 та ўйинчи бор. Рақобат етарлича, жароҳатланганлар ҳам бор. Ротация қилиш эса нормал ҳолат. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар жамоа ўйинини кучайтиради. Қайсидир вазиятларда устунлик биз томонга ўтади.

- Ҳисобга аҳамият берилмаса, жамоангиз ўйини сизга ёқдими?

- Ҳеч қайси мураббий ҳаммаси ёқди демайди. Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Ҳар ўйинда ўз устимизда ишлаб, мукаммал ўйин сари интилмоқдамиз. Ўйинимиз мукаммал эмас, буниси аниқ.

- Бугун "Нефтчи"га гол уришга нима етишмади?

- Биринчи таймда иккита зўр вазият бўлди, бироқ гол ура олмадик. Футбол шуниси билан қизиқ. Ўйинни олдиндан ҳеч қанақасига башорат қилиб бўлмайди. Реализация устида ишлашимиз керак. 

- Маошлар, мукофот пулларининг кечикиши жамоа ўйинчиларининг кайфиятига таъсир ўтказади деб ўйлайсизми?

- Бу масалани оммага олиб чиқишни истамаган бўлардим. Кўраётган бўлсангиз, футболчилар бор кучларини бериб ҳаракат қилишмоқда. Юқоридаги муаммолар эса эртами кечми ечилади.

- Охирги бешта ўйинда "Нефтчи" тўртинчи марта дуранг ўйнамоқда. "Нефтчи"ни ҳали ҳам чемпионлик учун курашда деб ҳисоблайсизми?

- Албатта, ҳа. Ҳеч қандай қўрқинчли нарса бўлгани йўқ. Ҳамма очко йўқотади. Биз ўз ишимизни қилмоқдамиз, футбол ўйнаяпмиз. Мени футболчиларим майдонга чиқиб, бор кучлари билан ҳаракат қилишаётгани қувонтирмоқда. Биз курашмоқдамиз. Чемпионликка келсак, охирги турларда турнир жадвалига қараб, буни билиб оламиз. Муаммолар бор, лекин биз бунга эътибор қаратмасдан олинга қадам ташлаймиз.

- "Нефтчи"даги асосий дарвозабон ким? Назаровми ёки Тўраев?

- Бизда 21 та ўйинчи ва икки дарвозабон бор. Яна бир дарвозабонимиз ҳозир U-20 Жаҳон чемпионатида. Бизда рақобат кучли. Назаров ҳам Олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Агарда унга ҳам имконият бермасак, нега жамоага чақирдик? Унга ишондик ва Назаров яхши ҳаракат қилди. Акбар ҳам ажойиб ҳаракат қилмоқда. Ўртада рақобат бор. Футболчилар майдонга тушишмаса, улар ўсишмайди. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика