Latest news

10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  0 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  0 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  0 08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  4 07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  2 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  8 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  2 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  16 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  10

Виталий Денисов "Уфа"га қарши баҳсга тайёргарлик ҳақида интервью берди News

Виталий Денисов "Уфа"га қарши баҳсга тайёргарлик ҳақида интервью берди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Москванинг "Локомтоив" ҳимоячиси Виталий Денисов "Уфа"га қарши Россия чемпионати ўйинидан олдин жамоанинг ҳолати ҳақида сўзлаб берди.

- "Спартак"дан учралган мағлубият унутилдими?

- Ҳар қандай жамоа омадсиз ўйинларни таҳлил қилади, аммо мураббийлар штаби футболчиларни руҳан қийнамаслик учун бунга катта эътибор бермасликка ҳаракат қилади. Хатолар устида ишлаб, олға қадам ташлаш керак.

- "Уфа"га қарши баҳс борасида бош мураббийи Юрий Сёмин бирор нарса дедими?

- Ишлаш керак бўлган нарсалар бор. Назарий машғулотларда ҳаммасини муҳокама қиламиз.

- Ўтган ҳафтада терма жамоа сафида ўйнадингиз, кейин қайтиб "Спартак"ка қарши баҳсда майдонга тушдингиз. Иш жараёнига қайтдингизми?

- Қайтдим. Энди Қатардаги об-ҳавони ҳам қайтариш керак.

- "Уфа"га қарши баҳс Сёмин қайтганидан сўнг уй стадионида ўтказган биринчи баҳси бўлади. Бу ўйин ўзгача бўлишини ҳис қиляпсизми?

- Сёмин кимлигини барча яхши билади. Атрофдагиларнинг муносабати, мухлислар суҳбатлари ва матбуотдаги мақолалардан сезиляпти. Аммо Юрий Павлович бунга кўп эътибор қилмай, ишига кўпроқ вақт ажратади деб ўйлайман.

- "Спартак"дан учралга мағлубиятдан сўнг, "Уфа"га қарши баҳс руҳий жиҳатдан бошқачароқ бўладими?

- Ундай демаган бўлардим. Ҳар бир жамоанинг ғалаба ва мағлубиятлари бор. Мияни бундай нарсалар билан тўлдирмаслик керак. Шунчаки ўз устида ишлаб, ўйинни таҳлил қилиш керак.

"Локомотив" - "Уфа" ўйини 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика