Виталий Денисов: "Евро-2016 финали янада ёрқинроқ бўлишини кутгандим"
12 jul 2016 13:55
News
Виталий Денисов: "Евро-2016 финали янада ёрқинроқ бўлишини кутгандим"
"Локомотив" матбуот хизмати 15 нафар футболчининг тахминларини олишди. Улар орасида фақат Виталий Денисов ва Майкон Португалия 1:0 ҳисобида ғолиб бўлишини тўғри топишган.
Денисовнинг финалдан олдинги фикрлари:
- Футболда доим португалияликларга мухлислик иқламан. Бу сафарги Европа чемпионатида улар ҳақида барча турли фикрда. Гуруҳ босқичида учта дуранг қайд этиб ғалабасиз кейинги босқичга чиқишди. Бу эса менга ёқади! Ярим финалда Португалия яхши ўйнади. Финалда Евро-2004 учун реванш кутаяпман, ўшанда Португалия ўз уйида Грецияга ютқазиб қўйганди. Ўша аламли мағлубият бу сафар байрамга айланиши керак! Тахминий ҳисоб: 1:0.
Денисовнинг финалдан кейинги фикрлари:
- Тўғрисини айтганда, янада ёрқинроқ финални кутгандим. - Криштианунинг жароҳати - драма, бу вазиятни ҳали кўп муҳокама қилишади. Аммо ўйиннинг ўзи у қадар қизиқарли кечмади. Иккала жамоа узоқ йўл босиб ўтишгани учун чарчаб қолишгани билинди.
Comments