Latest news

18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  0 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  5 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1

Виталий Денисов бугунги машғулотларда ҳам қатнаша олмади News

Виталий Денисов бугунги машғулотларда ҳам қатнаша олмади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди бугунги машғулоти тўлиқ таркибда бўлди.

Кеча Азиз Ҳайдаровни сафдан чиққанлиги ва Виталий Денисовни машғулотда иштирок этмагани ҳақида ёзиб ўтган эдик. Афсуски "Локомотив" ҳимоячиси бугун ҳам машғулотларда қатнаша олмади. Ҳозирча уни Қатарга боришидан бошқа ҳеч нима маълум эмас.

Машғулотлар соат 19:20да бошланди. Одатга кўра чигал ёзди машғулотлар ўтказилгач, мураббийлар тактик машқларга навбатни беришди. Деян Журжевич Хитой сафарига ҳозирлик кўраяпти. Ўзбекистон - Сурия ўйинига Хитой ва Қатардан "айғоқчилар" келгани айтиб ўтишимиз лозим. Ҳудди биз каби, рақибларимиз ҳам терма жамоамизни зимдан ўрганяптилар.

Соат 20:00га қадар давом этган машғулотнинг сўнгги дақиқалари бурчак зарбасини тўғри амалга оширишга қаратилди. Бугунги кунда терма жамоамизнинг энг оғриқли нуқталаридан бири айнан шу бўлиб турибди. Сурия билан ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси, бир эмас 17 (!!!)та бурчак зарбасини бажардилар. Улардан фақат биргинаси хавфли кўриниш олганди (ёдингизда бўлса Гейнрихнинг тўп узатишидан сўнг Аҳмедов тўхтатмай уни дарвоза томон йўналтирганди).

Эртага терма жамоамиз чартер рейс билан Қатар пойтахтига учиб кетадилар. У ердаги ўйин маҳаллий вақт билан соат 19:00да "Ал Садд" стадионида бошланади.


Бугун Виталий Жалиловнинг туғилган куни муносабати билан уни табриклашди.



Нодирхўжа Юлдашев.


Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика