Latest news

09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  1 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  9 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  5 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  23 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  1

Виталий Денисов: “Волга” футболчиси четлатилмаган тақдирда ҳам, ғалаба қозонардик” News

Виталий Денисов: “Волга” футболчиси четлатилмаган тақдирда ҳам, ғалаба қозонардик”

Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Виталий Денисов Премьер-лиганинг 24-тури доирасида “Волга” (3:0) жамоасига қарши ўтказилган ўйиндан сўнг ўз фикри билан ўртоқлашди.
— Дастлабки дақиқалардан шу нарса аён бўлдики, бугунги ўйин “Локомотив” учун осон кечмайди. Бу фикрга қўшиласизми?

— Ўзи илк дақиқаларда жамоалар ҳамиша бир-бирларини ўрганишади. Бугун ҳам шундай бўлди. Рақибнинг заиф нуқтаси ва хато қилишини кутдик. Биринчи бўлим ўрталарида “Волга” дарвозаси томон босимни кучайтирдик ва бу кейинчалик ўз самарасини берди. Қолаверса, меҳмонлар футболчисининг майдондан четлатилиши ҳам йирик ҳисобдаги ғалабамизга замин яратди.

— Вазият қизил карточкага тортармиди?

— Бўлмасамчи? Рақиб футболчиси орқадан оёққа зарба берди. Агар қоида бу тарзда қўпол бузилмаганида, бизнинг ўйинчимиз жарима майдончасига ёриб кирарди. Ўша ҳужум гол билан якунланиши мумкин эди. Шахсан мен бу қоида бузилишини сўнгги умид чораси сифатида қабул қилдим.


— Танаффус вақтида Кучук нима деди?

— Янада босимни кучайтириш ва ҳисобни имкон қадар йирик кўринишга келтириш кераклигини айтди. 1:0 қалтис ҳисоб, қайсидир жарима зарбаси ёки бурчакдан узатиладиган тўп мувозанатнинг тикланишига хизмат қилиши ҳеч гап эмасди. Мураббий айнан шу нарсалардан бизни воқиф этди.

— Четлатиш — ўйиннинг кульминацион ҳолати бўлдими?

— Бундай деб ўйламайман. Биз ўйинчи четлатилишигача ҳам бир нечта ҳавфли вазиятларни юзага келтиргандик. Ўйлашимча, рақиб тўлиқ таркибда ўйнаган тақдирида ҳам, бугун ғалаба биз томонда бўларди.

— “Зенит”нинг вақтинча бўлсада, 1-ўринга чиқиб олишини қандай қабул қилдингиз?

— Мен бошақа жамоаларнинг ўйинларини кузатмайман. Айниқса, бу икки жамоа бир кун фарқи билан ўз ўйинларини ўтказди. Тўғри, ҳаёлимнинг бир четида Питердаги ўйин ҳам бор эди. Лекин такрор айтаман, бор эътиборим “Волга” билан учрашувга қаратилганди.

— Бугунги учрашув ўтган турда “Спартак”ка қарши кечган ўйиндан нимаси билан фарқ қилди?

— Бугун биз ўзимиз яратган вазиятлардан унумли фойдалана олдик. Агар эсласангиз, “Спартак” билан ўйинда ҳам етарлича ҳавфли вазиятларни юзага келтирган эдик. Аммо, улардан фойдаланиш фоизи камроқ бўлганди.

Шу ўринда кечаги ўйин қайдномасини келтириб ўтамиз.

«Локомотив» - «Волга» 3:0 (1:0)
Голы: Самедов, 32 (1:0) – пенальтидан. Майкон, 47 (2:0). Н’Дойе, 72 (3:0).
«Локомотив»: Гилерме, Янбаев, Чорлука, Дюрица, Денисов, Шишкин, Шешуков, Самедов, Ал. Миранчук (Оздоев, 63), Майкон (Ткачев, 76), Н'Дойе (Павлюченко, 73).
«Волга»: Парейко, Ковальчик, Польчак, Чичерин, Да Силва, Каряка (Миносян, 62), Шуленин, Концедалов (Ропотан, 83), Путило, Алдонин, Даниленко (Саркисов, 46).
Четлатиш: Польчак, 25.
7 апрель. Москва. "Локомотив" стадиони. 8 110 томошабин.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика