Latest news

13:48Карим Адейеми "Наполи"ни рад этди  0 13:20Мальдини "Аталанта"га ўтди  0 12:54"Милан" футболчиси АПЛ топ клубига ўтиш борасида қарор чиқарди  1 12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0 11:57"Интер" "Рома" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  1 11:26"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади"  2 11:00Баҳром Ҳайдаров: «Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз»  4 10:06Ёшларимиз Хитой U-20 термасига қарши баҳс олиб боради  2 09:43Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома тузди  0 09:35Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги илк трансфери ким бўлиши аниқ  3 09:02Кечаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг Анчелотти нималар деди?  39 08:34«Бухоро» Туркиядаги йиғиннинг илк ўртоқлик учрашувида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 08:03Нидерландия футболида можаро. Ван Перси жамоаси рақиб 12 киши бўлиб майдонда ҳаракат қилган баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди  3 07:35«Қийинчиликка қарамай, тайёрланиш ва курашиш керак» – Вадим Абрамов қуръа ва старт ҳақида  3 03:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эспаньол"га мағлуб бўлди, "Атлетико" билан орадаги фарқ — бир очко  115

Виртуал фанатлар ва интершум. Кеча Ла Лига ўйини Бундеслигадан кўра анча жонлироқ кўринди News

Виртуал фанатлар ва интершум. Кеча Ла Лига ўйини Бундеслигадан кўра анча жонлироқ кўринди

Ла Лига Бундеслигадан деярли бир ой кейин бошланди, аммо анча жозибалироқ.

Испанияда чекловлар пайтидаги иккита катта саволга жавоб топилди: трансляция бўм-бўш эмас ва жимжитлик эмас.

Трибунадаги шовқинлар EA Sports'дан олинган. Ўйин ишлаб чиқарувчиси ушбу ёзувларни стадиондаги мухлисларнинг овозидан ёзиб олган (ўйинда ишлатиш учун) ва қизиғи, бу умуман тескари йўналишда ишлади: симулятор ҳақиқий эфирга бу овозлари билан ёрдам бермоқда.

Аммо, сунъий шовқин Бундеслигада ҳам бор (бу "Матч ТВ"да мавжуд эса ва Германияда иккита аудио трекдан бирини танлаш мумкин). Испанияда ўйинларни трансляция қилувчилар эса катта инқилобга қўл уришди. Бу эффектлар бўм-бўш трибуналарни билдирмасликка ҳаракат қилади. Ла Лига трансляцияларида компьютер графиклари тўғридан-тўғри стадиондан боғланди. Бунда Vizrt компаниясининг хизматлари катта.

Vizrt - Норвегияда бошланиб, дунёда 30та офисига эга бўлган телевизион дизайн соҳасидаги мутахассислардир.

Ла Лига бўш трибуналарни "тўлдириш" учун кўпгина таклифларни олди. Аудиовизуал бўйича директор Мелсьор Солер ҳатто Голливуддан ҳам таклиф келиб тушганини айтди, аммо Солер таклифларнинг кўпи реал бўлмаган ёки Ла Лиганинг асосий мақсадига мос келмайди деб баҳолади. У шовқин ва виртуал фанатларни пандемияга қадар бўлгандай қилишни хоҳлади.

Бу технология автоматик равишда ишлайди ва VizEngine ва VizArena технологиялари тўп, дарвоза ва бошқа элементларни аниқлайди ва майдон чегарасини тушунади.

Тепада турган "We Are Sevilla" стенди ҳам ўйиннинг бошида ҳалақит берди ва у 7-дақиқадаёқ ўчириб ташланди. Бу технология футболни пандемия давридан олдингидек ўтишига имкон берди ва Испанияда илк бор синов муваффақиятли ўтди.

Ла Лига қайтди! Илк ўйинда "Бетис" "Севилья" қаршисида ожиз қолди

Хуллас, кеча биз томоша қилган қизиқарли "Эл Гран Дерби" нафақат ўйин бўйича ҳам ажойиб ўтди, балки у мухлисларнинг стадионда йўқликларини ҳам деярли билдирмади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика