Latest news

14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  3 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  10 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  32 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3

Винисиус: "Вазият ўзгармаса, ЖЧ-2030ни Испаниядан олиб қўйиш керак" News

Винисиус: "Вазият ўзгармаса, ЖЧ-2030ни Испаниядан олиб қўйиш керак"

"Реал" клуби вингери Винисиус Жуниор агар ирқчиликка қарши курашилмаса Испаниядан ЖЧ-2030 мезбонлигини олиб қўйишни таклиф қилди.

"2030 йилгача бизда вазиятни ўзгартириш учун жуда кўп вақт бор. Умид қиламанки, Испания ривожлана олади ва инсонни терисининг рангига қараб ҳақорат қилиш қанчалик жиддий масала эканлигини тушуниб етади. Ўйлашимча, агар вазият 2030 йилгача ўзгармаса Жаҳон чемпионатини ўтказиш жойини ўзгартириш керак. Ўйинчилар ирқчиликдан азият чекиши мумкин бўлган мамлакатда ўзларини қулай ва хавфсиз ҳис қилмайдилар.

Вазиятни ўзгартириш учун қўлимдан келганича ҳаракат қилмоқчиман, чунки Испанияда кўпчилик ирқчи эмас. Охир-оқибатда яшаш жуда ёқимли бўлган мамлакат имиджига таъсир кўрсатадиган кичик гуруҳ мавжуд.

Мен "Реал"да ўйнашни яхши кўраман. Мен Испанияни яхши кўраман, бу ерда мен ва оилам учун энг яхши шароитлар бор. Умид қиламизки, вазият яхшиланиши мумкин - у аллақачон яхшиланган, аммо янада яхшиланиши мумкин ва 2030 йилга келиб ирқчилик ҳолатлари камаяди", - деди Бразилия терма жамоаси аъзоси Винисиус.


Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2030 Испания, Португалия ва Марокашда ўтказилади. Шунингдек, Уругвай, Аргентина ҳамда Парагвайда ҳам биттадан ўйин ўтказилади.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика