Latest news

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Винисиус Жуниор ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотлар News

Винисиус Жуниор ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотлар

Мадриднинг "Реал" клубига ўтган йил ёзда келган ёш бразилиялик футболчи тезда асосий футболчига айланиб олди.

Ўқувчиларимиз талабига кўра бу футболчи ҳақида маълумот берамиз.

Тўлиқ исми: Винисиус Жозе Пайсан де Оливейра Жуниор.
Туғилган санаси: 2000 йил 12 июль.
Туғилган жойи: Сан Гонсалу (Рио де Жанейро) Бразилия.
Ампуласи: ярим ҳимоячи  
Бўйи: 176 см.
Оғирлиги: 73 кг.
Клуби: "Реал Мадрид" (Испания)
Рақами: 28

Ўйнаган клублари:
Винисиус Жуниор 2015-2017 йилларда Бразилиянинг "Фламенго" клубининг ёшлар жамоаси сафидан ўйнаган бўлса, 2017-йилги мавсумдан мазкур жамоанинг асосий таркибига жалб этилган. Ёш футболчи Бразилия терма жамоасининг турли ёш тоифасидаги жамоаларида ўйнашга улгурди. Жумладан, 2015-2016 йилларда 15 ёшли футболчилардан иборат Бразилия ўсмирлар терма жамоаси сафида 10 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 7 та гол киритган. 2016-2017 йилларда 17 ёшли футболчилардан иборат Бразилия ёшлар терма жамоасида 19  учрашувда 17 гол киритишга муваффақ бўлди. Винисиус Жуниор 2018-йилдан бошлаб 18 ёшли футболчилардан иборат Бразилия  ёшлар терма жамоасига жалб этилди.



Ёш бўлишига қарамасдан жаҳоннинг гранд жамоалари скаутлари назарига тушган Винисиус Испаниянинг Реал Мадрид клубига трансфер қилинди. Унинг трансфери оқасидан "Фламенго" клуби 45 миллион евро ишлаб олганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Ҳозирги кунга келиб Реал Мадриднинг асосий таркибидаги ўрнини тобора мустаҳкамлаб бораётган ёш бразилияликнинг кўрсатаётган ўйинлари кўпчилик мухлис ва мутахассислар томонидан алоҳида эътиборга тушган.


Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика