Latest news

17:06Transfermarkt'даги янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробардан кўпроқ ошди  1 16:43"Милан" футболчиси ёзда клубдан кетмоқчи  0 16:18"Манчестер Сити" ёзда "Ювентус" посбонини сотиб олишга уриниб кўриши мумкин  0 15:48"Интер" Инзаги билан шартномани 2027 йилгача узайтирмоқчи  0 15:25"Реал" Камавинганинг нархини "Ман Сити"га маълум қилди  3 14:48Гризманн Мессининг тарихий рекордини такрорлади  1 14:21"Атлетико", ПСЖ ва Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси 37 ёшида фаолиятини якунлади  0 13:48Нико Уильямсга даъвогарлар аниқланди  8 13:21U21 биринчилиги. "Қўқон-1912"дан 5та, "Сўғдиёна"дан 6та гол ва бошқа натижалар (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  1 12:58Хамес Родригес Зидан, Хави ва Модричдан яхшироқ эканини айтди  14 12:34Холанд "Манчестер Сити"дан кетмоқчи, нега?  10 12:05Триппьер "Ньюкасл"га қайтиши ҳақида: "Пул футболда барчасини ҳал қилмайди"  1 11:45Тезкор хабар. Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди   30 11:45ОКМК - "Пахтакор" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 2-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 11:28"Манчестер Юнайтед" ПСЖнинг собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  2

Винфрид Шефер: "Калханоглу янги Озил" News

Винфрид Шефер: "Калханоглу янги Озил"

Бу мавсумда бундеслигада бир неча ёш ўйинчилар ўзларини кўрсатишмоқда. Улар орасида Хакан Калханоглу ҳам бор.
Ушбу ёш истеъдод сохиби қисқа муддат ичида футбол жамоатчилигини ўзига қарата олди.
Ямайка терма жамоаси бош мураббийи Винфрид Шефер Калханоглу ҳақида фикр билдираркан, унинг келажаги порлоқ эканини таъкидлаб ўтди.
- Хакан ажойиб ўйинчи. Ундаги ўзига бўлган ишонч ва серғайратлилик менга жуда ёқади. Айниқса, Хакан Калханоглу ижросида жарима тўплари мени ўзига мафтун этган. Ўн тўққиз ёшли йигитчанинг стандартларни бундай ажоиб тарзда амалга ошириши ноодатий ҳодисадир.

Ишонч билан айтишим мумкинки, Калханоглу янги Озилдир. Унга Месут Озил йўлини босиб ўтиши учун яхши бир мураббий керак. Яъни Хакан ўсишдан тўхтаб қолмаслиги лозим. Агар "Гамбург" устози ван Марвейк бу йигитнинг истеъдодини янада ривожлантира олмайдиган бўлса, яхшиси у бирор кучлироқ клуб таркибига ўтиб кетгани маъқул, - деди Шефер.  

Эслатиб ўтишимиз жоиз-ки, Хакан Калханоглу "Гамбург" таркибига ёзда келиб қўшилган эди. Кўрсатаётган ўйини орқали у оз вақт ичида бир неча топ клубларни ўзига қарата олди. Ҳозирда Калханоглуга Европанинг бир қатор етакчи жамоалари қизиқиш билдиришмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика