Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Вилоят кубоги соҳиблари ўртасида Республика биринчилиги. 2-тур якунланди News

Вилоят кубоги соҳиблари ўртасида Республика биринчилиги. 2-тур якунланди

Кеча хабар бериб ўтганимиздек Самарқандда вилоят кубоги ғолиблари ўртасида Республика биринчилиги баҳсларига старт берилди.
Кеча турнирнинг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтган эди ва бугун иккинчи тур учрашувлари ҳам ниҳояланди.

Бугунги кун учун белгиланган дастлабки учрашув Жиззахнинг “Боғдон” ва Нукуснинг “ҚДУ” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.  Анчагина ҳужумкор ўтган берлашувда нукусликлар ғалабага эришди. Биринчи бўлимдаги устунликни иккинчи бўлимда ҳам ушлаб қолишга интилган “ҚДУ” жамоаси кетма-кет ҳимояда хатога йўл қўйди лекин бу вазиятларнинг ҳеч биридан “Боғдон” ҳужумчилари фойданала олмади. Дарвоза тўсинини аниқ нишонга олиш эса ҳеч бир жамоага ғалаба келтирмайди ва буни ушбу учрашувда ҳам  гувоҳи бўлдик.  Феруз Фарҳодовнинг аниқ зарбаларини фақат дарвоза тўсини ва дарвозабон бартараф этди.  Жиззахнинг “Боғдон” жамоаси икки учрашувда ҳам мағлубиятга учради ва гуруҳда сўнгги поғонада қолиши маълум бўлди.

Республика кубоги. Самарқанд
2-тур. 02.11.13 "Локомотив" стадиони
"Боғдон" (Жиззах) - "ҚДУ" (Нукус)  1:4 (1:2) (68 томошабин)
Голлар:
0-1 Сулаймон Менглмуратов (2), 0-2 Сулаймон Менглмуратов (4), 1-2 Шерзод Қамбаров (7), 1-3 Алишер Холмирзаев (51), 1-4 Сулаймон Менглмуратов (70)
Ҳакамлар: А.Эргашов (Тошкент), Т.Галиев (Тошкент), И.Абдулаков (Тошкент вилояти), И.Худайдатов (Тошкент)
Огоҳлантиришлар: Ҳасан Жумаев (67), Феруз Фарҳодов (67), Ҳусан Бурхонов (80) - Азат Матеткаримов (56)
Четлаштириш: Феруз Фарҳодов (82,  иккинчи огоҳлантириш)
"Боғдон": Шароф Илмуродов, Акобир Матлабов, Бекзод Боймуродов, Ҳусан Бурхонов, Эрали Жўраев, Яшин Худойбердиев, Ҳасан Бурлаков, Шаҳзод Қамбаров, Ҳожиакбар Умматов, Темур Ёрбобоев, Феруз Фарҳодов
Захирадан майдонга тушганлар: Ҳасан Жумаев, Жасур Мансуров, Шаҳзод Омонкелдиев
"ҚДУ": Улуғбек Янгибоев, Эшнияз Жамиев, Темур Сайтмуротов, Ҳушнуд Атамуродов,  Азат Мамбеткаримов, Алишер Холмирзаев, Эрбол Жумабоев, Сулаймон Менглимуратов, Мақсуд Канназаров, Марат Кулниязов, Пўлат Ўразбоев,
Захирадан майдонга тушганлар: Бакберген Дўсмирзаев, Эршод Жамолиддинов, Жасур Қурганов, Султан Шерманов
Назоратчи: Р.К. Қоратоев (Тошкент вилояти)


Иккинчи учрашувда майдон эгалари “Бахор-Геолог” жамоаси  Қаршининг “Нуристон” жамоаси билан кураш олиб боради.

Деярли бутун ўйин давомида 10 киши бўлиб ҳаракат қилган меҳмонлар ғалаба қозониш учун кучи етмади. Биринчи бўлим бошиданоқ ҳужумга ўтган “Баҳор-Геолог” футболчилари Марат Ахремовнинг чиройли голи эвазига ҳисобни очди. Қийин вазият бўлишига қарамай меҳмонлар ҳисобни тенглаштира олди лекин яна бир бор Ахремов узоқ масофадан ҳисобни 2:1 кўринишга келтирди ва биринчи бўлим якунланди. Иккинчи бўлимда устунлик тўлалигича майдон эгалари тарафида бўлди ва “Нуристон” хавфли вазият содир эта олмади.  Учрашув сўнггида киритилган икки тўп ҳам “Нуристон” га ғалаба келтирмади.  Икки учрашувда ғалаба қозонган “Баҳор-Геолог” эса кейинги босқичга йўл олди.

Республика кубоги. Самарқанд
2-тур. 02.11.13  “Локомотив” стадиони
“Бахор-Геолог” (Самарқанд) – “Нуристон-Машъал” (Қарши)  4:3 (2:1) (37 томошабин)
Голлар:
1-0 Марат Ахремов (12) , 1-1 Алишер Ибрагимов (31), 2-1 Марат Ахремов (38) , 3-1 Максим Колядин (66), 4-1 Маъруфжон Қодиров (80), 4-2 Улуғбек Мажидов (82), 4-3 Улуғбек Мажидов (84)
Ҳакамлар: Д.Плелегин, С. Эрилиев, Б. Жабборқулов , И.Гормашов (барчаси Тошкент)
Огоҳлантириш: Аброр Эриев (74)
“Баҳор-Геолог”: А. Исмаилов, А. Бабаян, Ф. Раҳмонов, Ю. Суюнов, М.Жамшитов, И. Исломов, М. Ахремов, И.Маматқулов, М. Жабборов, С. Акрамов, М. Колядин
Захира: И. Искандаров, С. Мамасолиев, М.Қодиров, А. Небагатов, Ж. Абдурасулов, А. Носиров, Б. Ҳамдамов
“Нуристон”: Алишер  Баратов, Аброр Амирқулов, Аббос Қурбонов, Улуғбек Мажидов, Дадажон Маматқулов, Жавлон Рамазонов, Аброр Эриев, Азамат Сайфуллаев, Баҳтиёр Ҳолмуродов, Алишер Ибрагимов
Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд)

Эртага гуруҳларнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Республика кубоги. Самарқанд

3-тур. 03.11.13  “Локомотив” стадиони
“ҚДУ”  -  “Уз ДОНГ Жу”  11:00  “Локомотив” стадиони
“Нуристон-Машъал” – “Бунёдкор”  13:00  “Локомотив” стадиони
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика