Latest news

02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  11 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  2 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  0 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Вилоят ҳокими “Қизилқум” футболчилари билан учрашди News

Вилоят ҳокими “Қизилқум” футболчилари билан учрашди

Tags :  Қизилқум
Ҳадемай, миллионлаб мухлисларимиз орзиқиб кутган дамлар бошланади. 5 март куни Ўзбекистон XXV миллий чемпионати олий лига учрашувлари бошланади.

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси янги мавсумга пухта ҳозирлик кўришга ҳаракат қилди. Жамоа аъзоларининг бир неча босқичда ўқув-машғулотлари уюштиришлари учун хомийлар томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Кончилар Навоийдан ташқари, Фарғона ва Тошкент шаҳарларида йиғинлар ўтказиб, ўндан зиёд синов назорат учрашувларида майдонга тушдилар. Шунингдек, 26 январь — 7 февраль кунлари ташкил этилган Фарғона вилояти Ҳокими кубоги анъанавий турнирида муваффақиятли қатнашди.

Бир қатор янги футболчилар мураббийлар кўригидан ўтди. Мутахассислар ишончини оқлаган Илҳом Юнусов, Алишер Юсупов (“Насаф”), Вячеслав Шевченко (Украина), Отабек Нарзуллаев (“Бухоро”), Нодирхон Камолов (“Нефтчи”), Элиёр Акбаров (“Цементчи”) каби футболчилар билан шартнома имзоланди.

“Қизилқум” жамоаси янги мавсумдан бошлаб уй учрашувларини яна Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказади. Стадионда катта ҳажмдаги реконструкция ишлари амалга оширилиб, чиройли ва ҳужумкор ўйинлар намойиш этиш учун барча шароитлар яратилди. Футбол майдони жанубий кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда қайтадан тайёрланиб, хориждан майсалар келтирилди. Бу эса стадионда йилнинг исталган фаслида ажойиб футбол намойиш этиш имконини беради.

Футбол майдонига халқаро талабларга жавоб бериладиган дарвозалар ўрнатилди. Бундан ташқари, стадионнинг ювиниш ва кийиниш хоналари жаҳон андозаларига мос равишда қайтадан жиҳозланди.

Стадион футбол майдони майсаларига ишлов бериш учун Германия ва Голландия давлатларида ишлаб чиқарилган махсус техникалар олиб келинди.

Бугун, яъни, 4 март куни Навоий вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимов “Ёшлар” спорт мажмуасига ташриф буюриб, “Қизилқум” жамоаси аъзоларининг машғулотларини кузатди. Машғулотлар охирига етгач, Эркинжон Оқбўтаевич жамоа мураббийлар штаби ҳамда футболчилар билан учрашди.

Учрашув чоғида вилоят раҳбари навоийлик кўпонли мухлисларнинг янги мавсумда “Қизилқум” жамоасидан умидлари катта эканлиги, футболчиларнинг юқори савияда футбол намойиш этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилганлигини алоҳида таъкидладилар. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов дўстона ва самимий руҳда кечган суҳбат охирида янги мавсумда “Қизилқум” футболчиларига фақат омад ёр бўлишини тиладилар.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турдан жой олган “Қизилқум” — “Машъал” жамоалари учрашуви 5 март куни соат 17.00 да бошланади. Бу ўйин Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика