Latest news

01:10ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад" (онлайн ҳисоб)  6 00:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  8 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  0 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  4 00:18Англия Кубоги. "Ливерпуль" - "Брайтон" (онлайн ҳисоб)  1 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  4 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Виктор Херманс: "Балки Эронга тўқнаш келмаганимиз ҳам яхшиликкадир" News

Виктор Херманс: "Балки Эронга тўқнаш келмаганимиз ҳам яхшиликкадир"

Таиланд ҳамда Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги учинчи ўрин учун бўлиб ўтган ўйиндан сўнг таиландликлар бош мураббийи Виктор Херманс журналистлар саволларига жавоб берди.
“Ўтган сафар жуда жаҳлим чиққанди ва қорним оч эди (кулади). Шу боис кўпчилик мени жаҳлдор мураббий деб ўйлади. Мағлубиятни ёқтирмайман. Бугунги ўйинга келсак Вьетнамни мағлуб этганимиздан хурсандман. Тақимдан норозиман. Ўйинлар деярли ҳар куни ўтказилди. Плей-офф баҳсларида жамоалар натижани ўзлари учун тўғрилаб олишлари мумкин бўлди. Ҳакамлар борасида ҳам норозилик билдираман. Австралиялик ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги 4та ўйинда ишлади. Бу тўғри эмас. Мен ўзимни эмас спортни ўйлаб шуларни айтдим”, - дейди мураббий.

- Мусобақада Таиланд мағлубиятга учрамади. Кейинги режалар қандай?
- Биринчи навбатда уйга бораман ва оила аъзоларимни кўраман. Таиланд Футбол Ассоциациясида янги президент сайланди. Агар у билан фикримиз бир жойдан чиқсагина Колумбияга бораман. Акс ҳолда уйда қоламан.

- Вьетнам мураббийи учинчи голдан сўнг ҳакамни танқид қилди. Унинг ҳам қорни оч бўлганмикин?
- Балки шундай бўлгандир. Ҳакам бўлиш осон эмас. Лаҳзаларда қарор қабул қилиш керак. Аммо мен айтган нарсалар умуман бошқа нарса.

- Ўзбекистон ҳақида қандай фикрдасиз?
- Таиландни Ўзбекистондан кучли деб ҳисоблайман. Балки Эрон билан ўйнамаганимиз ҳам яхши бўлди шекилли. Вьетнам Эронга 1:13 ҳисобида ютқазганини барча кўрди. Биз бугун Вьетнамни мағлуб этиб мусобақани яхши кайфиятда тугатдик. Таиланд ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳсда имкониятлар тенг эди.

- Таиланддан Жаҳон чемпионатида нима кутишимиз мумкин?
- Агар биз гуруҳдан чиқсак жуда хурсанд бўлардим. Юқорида айтганимдек ҳозирча Колумбияга боришим ҳам сўроқ остида. Бундан ташқари кўп нарса қуръага ҳам боғлиқ. Балки сиз журналистларни ҳам Колумбияда кўриб қолармиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика