Latest news

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Виктор Кумиков: "Совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар бир-биридан кучли" News

Виктор Кумиков: "Совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар бир-биридан кучли"

Биринчи даврада чакки таассурот қолдирмаган «Олмалиқ» мавсумнинг ҳал қилувчи босқичига жиддий шайланди.

Виктор Кумиков жамоаси Беларусь пойтахти - Минскда ўқув-машғулот йиғини ўтказди. Оз эмас, 3 ҳафта давом этган ушбу хориж сафари доирасида жами 5та ўртоқлик учрашуви уюштирилди. Олмалиқликлар хусусан, йиғиндан ўрин олган сўнгги назорат баҳсида Минскнинг «Крумкачи» клубига ҳеч қандай имконият  қолдиришмади - 5:0.

Эътиборлиси, барча голлар иккинчи бўлимда урилди ва «Олмалиқ»нинг янги аъзоси Фарҳод Тожиев «хет-трик»ка эришди. Қолган 2та гол Виктор Клишин ва Санжар Рихсибоев ҳисобига ёзилди.

Бироқ сўнгги назорат ўйинида сермаҳсуллик кўрсатган Тожиевлар кенжаси иккинчи даврани «Олмалиқ»да бошламайди. Тажрибали ҳужумчи ижара келишуви бўйича Самарқанд «Динамо»сига юборилди.

Жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков биз билан суҳбат давомида бу қарорни алоҳида изоҳлади: «Айни пайт Фарҳодга ўйин амалиёти тақдим этиш зарур».

- Виктор Балютович, Минск йиғини ва унинг доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувларидан кўнглингиз тўлдими?

- Йиғин режа асосида олиб борилди. Ўйинлар сифатидан ҳам қониқдим қайсидир маънода. Муҳими, об-ҳаво машғулот ва ўртоқлик учрашувлари учун идеал ҳолатда эди. Йиғин учун танланган базадаги шароитлар ҳам талабга мувофиқ экан. Айтганча, Беларуснинг турли ёш тоифасидаги терма жамоалари ҳам айнан биз тўхтаган жойда шуғулланди.

- Умуман, йиғин учун нега айнан Минск шаҳри танланди?

- Биринчи галда, таклиф этилган нарх ва сифат маъқул келди. Кейин иқлим шароити айнан футбол учун мослиги эътиборимизни тортди. Қолаверса, Тошкентдан Минскка тўғридан-тўғри рейс борлиги ҳам танловимизга таъсир қилди.

Хуллас, шу омилларнинг ҳаммаси бир бўлиб, бизни Беларусда йиғин олиб боришга ундади. Ўзи аслида Кисловодск шаҳрига боришни мўлжаллагандик. Лекин меҳмонхона масаласига боғлиқ муаммо сабаб, режани ўзгартиришимизга тўғри келди. Умуман ўша вақтдаёқ Минскда шуғулланишга захира варианти сифатида қарагандик.

- «Олмалиқ» йиғин чоғи 5та ўйинда савия жиҳатидан ўзига муносиб рақиблар билан куч синашдими?

- Спарринг-рақиблар сифатида майдонга тушган жамоалардан 3таси Беларусь чемпионати олий лигасида ўйнайди. Яна бир рақиб эса Туркманистон чемпионати пешқадами. Фақат сўнгги ўйинда биринчи лига вакилига қарши майдонга тушдик ва бунда иккинчи таркибдан фойдаландик.

- Жамоанинг янги футболчилари ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Давралар оралиғида сафимизга Фарҳод Тожиев, Лутфулла Тўраев, Санжар Рихсибоев, Зафар Полвонов каби футболчилар қўшилишди. Улар билан шартномалар расмийлаштирилди ва барчалари «Олмалиқ» аъзосига айланишди. Умумий олганда, бу йигитлар Минскда ҳам чакки таассурот қолдиришмади.

- Бироқ биздаги маълумотларга кўра, Тожиев иккинчи даврани ижара асосида «Динамо»да ўтказади. Бу қанчалик тўғри ва сабаби нима?

- Ҳа, бу хабарни тасдиқлайман. Очиғи, бошидан шундай режамиз бор эди. Ижара муддатини қайси жамоада ўташни эса Фарҳоднинг ўзи ҳал қилди. Унга «Динамо» варианти маъқул келди.

- Ҳужум чизиғида рақобатни янада кучайтириш мақсадида Тожиевни олиб қолишни ҳам муҳокама қилдингларми?

- Танлаш имкониятини Фарҳодга қолдирдик ва «Динамо»да ўйнашни ихтиёр этди. Лекин Тожиевнинг жамоамиз билан шартномаси бор. Демак, иккинчи даврада ўзини кўрсатса, «Олмалиқ»қа қайтиши мумкин.

- Хўш, жамоангиз иккинчи давра ўйинларига нечоғли тайёр, сизнингча?

- Йиғин ва ўртоқлик учрашувларига қараб хулоса чиқарсам, натижаларимиз чакки бўлмаслиги керак. Футболчилар катта ҳажмда иш бажаришди. Ўйлайманки, иккинчи даврада бу ўз самарасини беради.

- Энди биринчи давра якунларига ҳам озгина тўхталсангиз - умумий фикрларингиз қандай?

- Биласиз, Ўзбекистонга катта танаффусдан сўнг қайтдим. Барча йўналишлар бўйича ижобий гаплар айтишим мумкин. Дейлик, майдонлар сифати сезиларли даражада ўзгарибди. Клубларда футболга эътибор анча кучайган. Ҳакамлик ҳам ижобий ҳолатда. Ҳар ҳолда, олдингидек қўпол хатолар кўзга ташланмаяпти. Оддий айтганда, барча жабҳаларда ўсиш бор.

- Мавсум арафасида «Олмалиқ» олдига қўйилган вазифа ўз кучидами ёки...?

- Ҳозирча мақсадни ўзгартирмадик - совринли ўринлардан бирини эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. Тўғри, буни уддалаш осон эмас. Турнир жадвали юқори қисмида рақобат жуда баланд. Лекин биз кутилаётган шу кучли рақобатга тайёрмиз.

- «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоаларида катта ўзгаришларга қўл урилди. Бу жараённи ҳам кузатиб боряпсизми?

- Нафақат етакчи клублар, балки бошқа иштирокчиларга дахлдор ўзгаришларга ҳам асло бефарқ эмасман. Мисол учун, «Бухоро»ни алоҳида таъкидлашим мумкин. Улуғбек Бақоев дарҳақиқат, рақобатбардош жамоа шакллантирмоқда.

Унинг шогирдлари биринчи даврада яхши таассурот қолдиришди. Қолаверса, «Локомотив»га қарши кечган Ўзбекистон кубоги чорак финалининг асосий вақтида мағлубиятга учрамади. «Бухоро» жавоб баҳсида «сенсация» қайд этиши ҳеч гап эмасди. Ҳа, совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар бир-биридан кучли. Лекин олдимизга қўйилган аниқ вазифа бор. Уни бажариш учун эса янада кучли ўйнашимиз шарт.

- Клуб раҳбарияти бу борада нечоғли қўллаб-қувватлаяпти?

- Раҳбариятга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Зарур шароитлар муҳайё этилган. Мана, хорижда 3 ҳафта шуғулланиб қайтдик. Бу барчаси аъло даражада эканлигидан далолат.

- Демакки, маош масаласида қарздорлик йўқ.

- Шундай. Маош ҳам, мукофот пули ҳам вақтида бериляпти ва биздан фақат яхши ўйнаш талаб этиляпти.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика