Виктор Кумиков: "Шаҳбоз Эркиновда жароҳат бор эди"
05 jun 2022 23:21
News
Виктор Кумиков: "Шаҳбоз Эркиновда жароҳат бор эди"
Ўйин ҳақида
- Учрашув давомида кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Сўнги зарбаларда аниқлик ва совуққонлик етишмаяпти. "Янгиер"га яқиндагина бош мураббий тайинланди ва жамоа кўрсататаётган натижалари ёмон эмас. Бизда ўйин ёмон эмас, вазиятлардан фойдаланиш борасида озроқ камчиликларимиз бор.
- Комилов асли ҳимояда ўйнарди. Бугун у ҳужум чизиғида ҳаракат қилди. Бунинг сабаби нима?
- У аслида ярим ҳимоячи. Вазият талаб этгани учун ҳимояда ўйнаб турганди. Бугун у ҳужумда кўпроқ зарур эди.
- Жамоа тўпурари Шаҳбоз Эркинов захирада қолганини қандай изохлайсиз?
- Эркинов машғулотда жароҳат олганди. Шу сабабдан бугун уни захирадан майдонга туширдик.
- "Ғиждувон" ва "Янгиер" жамоалари билан қайд этилган дуранг Суперлига йўлланмаси учун имкониятларни пасайтириб юбормадими?
- Йўқ, ҳали олдинда вазиятни тўғрилаш учун етарлича вақт бор.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments