Latest news

10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  0 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  0 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  5 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  0 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  11 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  13 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1

Виктор Кумиков: "Охирги турдаги "Турон" билан баҳсга қадар вазифани бажаришимиз керак" News

Виктор Кумиков: "Охирги турдаги "Турон" билан баҳсга қадар вазифани бажаришимиз керак"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин голгача бўлди, аммо ҳеч ким гол ура олмади. Бугун футбол камроқ бўлди, асосан кураш кечди. Улар медаллар учун ҳаракат қилишмоқда, биз эса лигада қолиш учун. Шу боис қизиқ кечди. Бугун чап қанотимиз "йўқолиб қолди". Азамат Исроилов ва Абдуғани Камолов бугун ўйнай олишмади. Исроилов шамоллаб қолди, Камоловда эса кичик жароҳат. Балки ФИФА кунлари вақтида улар сафга қайтишар.

Агар улар бўлганида Усмонали ҳужумда ўйнарди. Ўйин охирида таваккал қилдик, икки ҳужумчи билан ўйнадик. Умуман олганда натижа ўйинга мос бўлди", - дейди Виктор Кумиков.

- Ўйиндан қониқдингизми?

- Йигитларнинг интилишидан қониқдим, аммо Қосимов, Тоиров, Васильев, Соҳибжоновдан қониқмадим. Сен ярим ҳимоячи бўлсанг ҳеч бўлмаса тўғри пас беришинг керак. Усмонали ҳужумга ўтганидан кейин тўп учун ҳеч бўлмаса курашди. Интилишга яна озгина маҳорат қўшилганида яхши бўларди. "Сўғдиёна" бекорга иккинчи ўринда кетмаяпти, олдинда бизни "Локомотив", "Насаф" ва АГМК каби клублар кутиб турибди. Шу боис охирги турдаги "Турон" билан баҳсга қадар вазифани бажаришимиз керак. Акс ҳолда сўнгги турда ҳеч нима ҳал бўлмай қолиши мумкин.

- ФИФА кунлари туфайли икки ҳафталик танаффус юзага келади. Бу жамоага таъсир қиладими?

- Йўқ, йўқ. Аксинча айтганимдек бизда футболчилар йўқ. Агар бугунгидек таркиб билан "Локомотив"га қарши ўйнасак ютқазиб қўямиз. Сафдан чиққан футболчилар тезроқ қайтишларини кутамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика