Latest news

21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  38 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  4 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  15 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1

Виктор Кумиков - май ойининг энг яхши мураббийи News

Виктор Кумиков - май ойининг энг яхши мураббийи

championat.asia талқинига кўра май ойининг энг яхши мураббийи деб "Олмалиқ" бош мураббийи Виктор Кумиков тан олинди.

Баҳор фаслининг сўнгги ойида "Олмалиқ" олий лигада тўртта ўйин ўтказиб умуман мағлубиятга учрагани йўқ. Дастлаб жамоа ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клуби устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Муборакда номдор клублар мағлубиятга учраб қайтаётган бир пайтда "Олмалиқ" сафарда "Машъал" билан дуранг қайд эта олди - 0:0.

Тошкент вилояти дербисида "Металлург" 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ниҳоят ойнинг охирги ўйинида "Олмалиқ" Ғузорда "Шўртан"ни таслим қилиб қайтишнинг уддасидан чиқди.

Эътибор қилганингиздек, ўтган ойда Кумиков шогирдлари олий лигада ўз дарвозасидан умуман гол ўтказгани йўқ. Бошқа ҳеч бир клуб ўтган ой бундай натижа билан мақтана олмади.

Ўтган ойда "Локомотив" мураббийлар штаби, Жасур Абдураимов "Пахтакор" ва Нўъмон Ҳасанов "Қўқон-1912" ҳам анча яхши ишлашди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лигада "Динамо" мураббийлар штаби, апрель ойида "Қўқон-1912" устози Нўъмон Ҳасанов энг яхши бўлишганди.


 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика