Latest news

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Виктор Кумиков: "Мақсадимиз ғалаба қозониш эди" News

Виктор Кумиков: "Мақсадимиз ғалаба қозониш эди"

"Олмалиқ" - "Пахтакор" (2:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиковдан ўйин борасида фикрлари билан қизиқдик.

- Виктор Балютович, бўлиб ўтган ўйин борасида фикрингиз.
- Бу учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилгандик ва бунга эришдик. Ўйин борасида нима дейишим мумкин. Бугунги рақибимиз кучли ва тўпни назорат қила оладиган жамоа бўлганлиги сабаб, шогирдларимга уларни прессинг орқали тўпсиз қолдириш ва қарши ҳужумлардан ҳамда стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишни уқтиргандим.

- Бугун Йелич жаримадан гол уришга эришди.
- Ҳа жамоамизда Дилшод Жўраев ва Игорь Йелич жарима тўпларини тепиб туришади. Ўйиндан аввал имконият бўлса дарвозага тўғри зарба беришни айтганман. Бу ҳар доим ҳам ўхшамаган. Машғулотларда буни такрорлашган кўринади. Йелични голи тасодифий бўлди дейиш мумкин.

- Рақиб борасида қандай фикрдасиз.
- "Пахтакор" ўз ўйин услубига эга жамоа. Улар намойиш этадиган ўйин мухлисларга ёқади. Бугун рақиб жамоа сафида ҳам бир қатор йўқотишлар бор эди. Шунингдек, бизда ҳам Касминин бугун майдонга туша олмасди. Ўйлайманки, бу жамоа иккинчи даврада анча кучаяди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика