Latest news

10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  0 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  3 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  11 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  6 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  18 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4

Виктор Кумиков: "Кимга қанақа билмадим-ку, ўйин менга ёқди" News

Виктор Кумиков: "Кимга қанақа билмадим-ку, ўйин менга ёқди"

Бугун “Андижон” клуби ўз майдонида Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги гуруҳ босқичининг 2-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилди.

Ўйиндан сўнг, “Андижон” бош мураббийи Виктор Кумиков матбуот анжуманида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Кимга қанақа билмадим-ку, лекин менга ўйин жуда ёқди. Ҳаммаси яхши бўлди. Кўплаб вазиятларни яратдик, аммо фойдалана олмадик. Ҳаттоки, иккинчи голни ҳам урдик. Нимага ҳисобга олишмади, ҳайронман. Кўрсатган ўйинлари учун ҳамма футболчиларга раҳмат айтаман. Барчаси майдонда ҳаракат қилишди. Суперлига жамоаси билан ўйинда йигитларимиз бироз бўлса ҳам маҳоратини кўрсатишди. Рақиб эса биргина имкониятдан фойдаланиб кетди. Меҳмонларга жиддий ҳужум уюштиришга имкон бермадик. 

Бир сўз билан айтганда, учрашувни яхши ўтказдик. Кўриниб турибдики, йигитларимиз максимал даражада ҳаракат қилдилар. Бундан кейинги учрашувларимиз ҳам шундай ўтса, ҳаммаси яхши бўлади.

Мен ўйиндан қониқдим, натижадан эмас. Биз ютишимиз керак эди. Бизга очко муҳим эмас, энг асосийси, гуруҳдан чиқдик. Мана шу натижа. “Сўғдиёна”ни “Янгиер” билан ўзаро ўйини бор. Агар ўша ўйинда дуранг бўлса, биз биринчи ўрин билан чиқамиз. Мабодо, “Сўғдиёна” ютадиган бўлса, биз иккинчи ўрин билан чиқамиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз гуруҳдан чиқдик. Ўзинглар ҳам ҳисоб-китоб қилиб кўринглар. Ёки бизни ҳали гуруҳдан чиқмади, деб ўйладингларми?", -дейди Виктор Кумиков.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика