Latest news

10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  24

Виктор Кумиков: “Бухоро” майдонида ғалаба қозонишни жуда истагандик” News

Виктор Кумиков: “Бухоро” майдонида ғалаба қозонишни жуда истагандик”

“Бухоро” – “Андижон” (1:2) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биласиз, ўз майдонимизда кечган баҳсда “Бухоро”ни юта олмагандик. Шу сабаб рақиб майдонида зафар қучишни истагандик. Айтиш керакки, баҳснинг дастлабки дақиқалари биз учун омадсиз бошланди. Кейинчалик ўйиндаги ташаббусни ўз томонимизга оғдира олдик. Бир сўз билан айтганда, жуда қийин ўйинда, 2 та гол уриб, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бунинг учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Бу турда “Турон” ва “Машъал” ютқазиб қўйди. Кўриниб турибдики, тур биз учун омадли келди. 

-  Пенальти белгиланган вазиятларга муносабатингиз қандай?

-  Балки ростдан пенальти бўлгандир. Мен ушбу вазиятдан узоқроқда эдим ва аниқ баҳо бера олмайман. Видеони кўриб чиқиб, аслида бўлган ёки бўлмаганини айтиш мумкин.

-  Сиз рақиб жамоадан қандай ўйин кутгандингиз?

-  Яхши ўйин кутгандим. Жамоа ёзги трансфер ойнасида 9 нафар яхши савиядаги ижрочиларни таркибга қўшиб олди. Рақиб жамоа ёмон ўйнамади. Ўйин охирига келиб стандарт вазиятлардан фойдаланишда бироз оқсашди..

-  Жамоангизнинг “Бухоро” билан ўйинга асосий вазифаси қандай эди?

-  Биз доимо ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Ўйиндан олдин футболчиларга бу муҳим ўйин эканини таъкидлагандик. Ҳозирда жуда яхши ҳолатдамиз. Лекин хато қилмасдан шундай ўйнашда давом этамиз.

-  “Андижон” Суперлига масаласини ҳал қилди, дейиш мумкинми?

-  Ҳали олдинда кўплаб ўйинлар бор. Дейлик, кейинги рақибимиз билан ўртамизда 15 очко фарқи бўлса, шунда Суперлигани ҳал қилган бўламиз. Ҳали масала ҳал бўлгани йўқ.

-  Жамоангиз  гол урган вазиятда кўп ҳам ҳиссиётларга берилмайсиз. Сабаби нимада?

-  Менда эмоцияларим ўйин пайтида йўқолади. Менда охирги пайтларда шу нарса етишмайди.

-  Сизнингча, 2-ўринга кимга насиб қилади?

-  “Бухоро” ёки “Турон” жамоалари биз билан бирга Суперлигага чиқишини истайман. Сабаби сифатли стадион, майдонлари ва яхши мухлислари ҳам бор. Масалан, “Машъал”нинг ўйинида томошабин кам, лекин стадион майдони яхши. “Хоразм” сунъий майдонда ўйнагани сабабли, футбол ўтказиш жуда қийин. Лекин уларнинг “Турон” устидан ғалаба қозонгани яхши бўлди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика