Latest news

16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  0 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  3 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  13 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1

Виктор Кумиков: "Биз учун Про лига ва Суперлиганинг фарқи йўқ" News

Виктор Кумиков: "Биз учун Про лига ва Суперлиганинг фарқи йўқ"

"Андижон" жамоаси Про лиганинг иккинчи турида ўз майдонида "Янгиер-Қурувчи"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Виктор Кумиковнинг фикрларини тингладик.

-  Бугунги ўйинни қийин ўтишини билардик ва кутилганидек кечди. Биринчи турларданоқ жанговар ўйинни кўрсатишимиз керак. Об-ҳаво сабабли майдон ҳолати ҳам яхши эмас. Қийин ўйин бўлди, аммо имкониятлардан фойдаланиб қолдик. Йиғинлардаги оғир юкламалардан сўнг оптимал формага кириб олишимиз талаб этиларди. Ҳимояда эса ишончли ҳаракат қилдик. Албатта, ҳужумда ҳам яна бошқа вазиятларга эга бўлдик. Аммо ҳаммасини ҳам голга айлантира олмадик. Энг асосийси, натижага эришдик. Футболда натижа муҳим, - дейди Кумиков. 

-  Шаҳбоз Эркинов нима учун майдонга туширилмади?

-  Бунинг сабаби унда кичик жароҳати бор эди. Кеча асосий таркиб билан шуғулланди. Унгача икки кун биз билан машғулотларда қатнаша олмади. Оёқ мушаклари билан боғлиқ жароҳат бор.

-  "Андижон" Про лигада ўйнаган олдин. Про лига билан Суперлига ўртасида қандай фарқ бор?

-  Биз учун фарқи йўқ. Ўйинчилар айнан про лигага яраша таклиф этилган. Суперлигада эса шунга яраша футболчилар. Масалан, бугунги ўйинда тўп сурган Анваров ҳатто биринчи лигада ҳам ўйнамаган. Биз эса мана шундай ёшларнинг ёнига тажрибали легионерларни жалб қилганмиз. Биз шу таркиб билан олдимизга қўйилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз. Албатта, Суперлиганинг ўйин тезлиги бошқа, про лигада эса бошқачароқ ва шунга яраша таркиб танланган.

-  Биринчи бўлимда "Андижон" вазиятлардан фойдаланишга қийналди. Бу жамоада ҳужумчилар йўқлигидан дарак берадими?

-  Ҳужумчимиз битта имкониятдан фойдаланди, ҳали мавсум узоқ. Биз яна яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўтган сафар ҳам, бугун ҳам очилиш ўйинини ўтказдик. Бизга қарши ўйнаётган клубларнинг олдида Суперлигага чиқиш мақсади йўқ. Шунинг учун улар эркин, ўзлари хоҳлагандек ўйнашяпти, босим йўқ. Бугунги учрашувда илгари “Андижон”да ўйнаб кетган футболчилар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Нимага деганда, ўшалар ҳам “Андижон” таркибига киришни хоҳлашган. Биз дарвозамиздан гол ўтказмадик. 

-  Богдан Миличнинг ўйинидан қониқдингизми?

-  У гол урди, ишини қилди. Яна кўрамиз, мавсум ҳали узоқ давом этади. Фарҳод Соҳибжоновда вазиятлар бўлди. Майдонда хавфли вазиятларни яратяпти. Иккинчи қаватда тўпларни ҳам ютяпти. Муҳими, ўз ишини бажаряпти.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика