Latest news

16:53АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 16:28"Реал" "Арсенал" футболчисини нишонга олди  2 16:00Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"га қайтмоқда  4 15:57Ўзбекистонлик вингер Россия клубида кўрикдан ўтмоқда  1 15:41"Хоразм" "Андижон" собиқ ҳимоячиси ва яна икки футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Андижон" Австрия клубидан енгилди  1 14:14Месси – FourFourTwo талқинида тарихдаги энг яхши футболчи, Роналду 4-ўринда  35 12:35Руни "Манчестер Сити" – "Реал" ўйинида эксперт сифатида ишлайди  8 12:07Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашувининг вақти ўзгарди  13 11:39Ривалдо: "Ямаль – "Барселона" учун ҳақиқий хазина"  11 11:05Расман: Серхио Рамос Мексика клубига ўтди  7 10:45Жаҳонгир Абдумўминов Вьетнамдаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг Ўзбекистонга қайтди  0 10:13Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман"  1 09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  1

Виктор Кумиков: "Битта қўпол хато қимматга тушди" News

Виктор Кумиков: "Битта қўпол хато қимматга тушди"

"Насаф" – "Олмалиқ" (1-0) учрашуви ниҳоясига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Олмалиқ” жамоаси устози Виктор Кумиков иштирок этди.

- Учрашувда гол ура олмасанг, ҳатто дурангга эришиш ҳам оғир. Бугунги учрашувда гол уриш учун вазиятлар ярата олган бўлсакда, аммо буни уддасидан чиқа олмадик. Бугун ҳимояда битта қўпол хатога йўл қўйдик ва дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бу хато бизга қимматга тушди. Умуман олганда, бугун ўйинимиз кўнгилдагидек чиқмади. Албатта бунга таркибимиздаги йўқотишлар ҳам ўз таъсирини ўтказаяпти. Лекин, бугун ютқазмаслигимиз керак эди. Сафардаги ўйинларда қулай имкониятлар кўп ҳам бўлавермайди. Яратилган имкониятлардан фойдалана билиш керак. “Насаф” яхши шаклланган жамоа. Бу жамоа билан сафарда ўйнаш жуда оғир. Клубда ажойиб шароитлар мавжуд. Масалан, ўз футбол мактабига ва тарбияланувчиларига эга. Фақат, икки нафар яхши ва тажрибали ўйинчини ўз сафига қўшиб олса, бу жамоа янада кучайиб кетган бўларди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика