Latest news

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  1 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  12 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Виктор Кумиков: "Барибир Суперлига ва Про-лига даражаси сезилади" News

Виктор Кумиков: "Барибир Суперлига ва Про-лига даражаси сезилади"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Андижон" - АГМК (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Виктор Кумиков матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Биз кубок мусобақаларида юришимизни давом эттирмоқчи эдик. Жуда кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Суперлига ва Про-лига даражаси ўйин борасида кўзга ташлангани йўқ. Аммо, вазиятлардан фойдаланиш маҳорати бўйича меҳмонлар устунлик қилишди. Эътибор берган бўлсангиз, "Андижон"да 5-6 та яққол голли вазиятлар бўлди. Агар ўз имкониятларимиздан тўғри фойдалана олганимизда ҳисоб бошқача бўларди.

- Суперлига ва Про-лига ўртасидаги фарқни сездингизми?

- Албатта, фарқ сезилмасдан қолмайди. Охирги зарбаларни йўллашда жамоаларнинг фарқи кўриниб турибди. Бошқа исталган Суперлига жамоаси билан ўйнаганимизда ҳам бизга комбинацион футбол таклиф этган бўлишарди. Қийин ўйин ўтказдик. Футболчилар ўзаро узатмаларда ва бўш худудлар яратишда қийинчиликка дуч келишди. Про-лигада даража бошқа. Адашмасам, тўп икки ёки уч марта меҳмонлар ҳимоя чизиғи вакилларининг қўлига тегди. Бу кўриниб турган холат эди. Вазиятларимиздан фойдаланиб гол уришимиз зарур эди.

- Фарҳод Соҳибжоновнинг алмаштирилишини қандай изоҳоайсиз?

- Соҳибжонов зўр ўйнади, аммо ўша вақтда чарчаб қолганди. Тўпларга улгурмай қолгани учун алмаштирдик. Ахир заҳирасиз ўйнай олмаймизку! Шундан келиб чиқиб олдинги чизиқни кучайтириш учун Зафар Полвоновни майдонга туширдим.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика