Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  3 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Виктор Кумиков: "Аввал вазифамизни 100 фоизга расмийлаштириб олайлик" News

Виктор Кумиков: "Аввал вазифамизни 100 фоизга расмийлаштириб олайлик"

“Андижон” ҳамда “Бухоро” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги ташкил қилинган матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков қатнашди.

Ўйин ҳақида

-  Баъзи ўйинчиларимиз, масалан Милич биз билан 10-15 кун бирга шуғулланмади. Шундай вазиятда ҳам ўйинни охиригача ушлаб турдик ва ғалабани сақлаб қолишга эришдик. Ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Рақибни йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Ҳужумга ва стандартларга кўпроқ эътибор қаратган ҳолда ўйин ташкил қилдик. Шунингдек, қанотлардан ҳам ҳужумларга ўтдик ва бу ўз натижасини бериб гол урдик. Энг асосийси, вазифани бажардик. 

-  Мухлисларсиз ўйин ёқдими?

-  Ишқибозларсиз ўйнаганимиз албатта билинди. Худди йиғин пайтида ўйнагандек ўйнадик. Ҳолбуки, мухлислар қаршисида бақир-чақирлар билан ўйнашнинг гашти бошқача. 

-  “Андижон” 1-ўринга янада мустаҳкамлашди. Ҳозирдан кейинги мавсум учун режалар тузяпсизми?

-  Келинглар, аввал вазифамизни 100 фоиз расмийлаштириб олайлик. Ҳозирча 90 фоизга эга деб ўйлайман (кулади). Яна иккита ўйинни ютиб олайлик, кейин режалар ҳақида гаплашсак бўлади. Режалар хусусида олдиндан бирор нима дейиш қийин. Эртага нима бўлишини билмаймиз. Кўп нарса раҳбариятга боғлиқ. 

-  Кейинги ўйин “Хоразм” билан ўтади. Бу учрашув ҳам қийин бўлади...

-  Молиявий қийинчиликлар бўлишига қарамай, жамоамиз яхши ўйин кўрсатяпти. Бошқа жамоа шундай ўйин кўрсатармиди? Йигитларимиз яхши руҳланиши эвазига муносиб ўйин кўрсатишяпти. 

-  Ўйин охирида бирданига 3 нафар футболчини алмаштирдингиз, бундай ўзгаришга кам қўл урардингиз...

-  Бу тактик ўзгаришлар эди. Биз схемани ўзгартиришга қарор қилгандик. Ёшларга имконият бердик. Ахир улар ҳам ўйнаши керак-ку! 

-  Стадион “прожектори” нима бўляпти?

-  Албатта, “прожекторлар” билан муаммо бор. Бизга йиғилишда, келаси йили агар стадионлар тайёр бўлмаса, ўйинларга рухсат берилмаслигини айтишган. Бу ерда клуб раҳбари Журъатбек Дилшодбековичга осон тутиб бўлмайди. Чунки унинг бир ўзига қийин. Суперлигада вилоят раҳбарияти ҳам жамоага катта ёрдам бериши керак. Битта одамни ўзига осон эмас. Агар вилоят раҳбарияти ҳам ёрдам берса, кўп нарса янада ижобий томонга ўзгариши мумкин.  

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика