Latest news

21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  3 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  54 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  1 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  49 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   8 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  83 16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  2 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  117 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 300 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  7 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1 15:23Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"  3

Виктор Кумиков: “Андижон” билан Суперлигада еттинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз” News

Виктор Кумиков: “Андижон” билан Суперлигада еттинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз”

Яқинда “Андижон” жамоасига бош мураббий этиб тайинланган россиялик мутахассис Виктор Балютович Кумиков Қозоғистоннинг “SPORTS.KZ” сайтига интервью берди.

Мураббий интервью давомида клубнинг мақсади ва бошқа масалалар ҳақида фикр билдириб ўтди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Кумиковнинг охирги жамоаси “Атирау” бўлган эди.


- Виктор Балютович карантин даврини қандай ўтказяпсиз? Нималар билан бандсиз?

- Карантин бошланганда Ўзбекистонга келган эдим. Сўнг меҳмонхонага жойлашдим. На илож тақдир шу экан.


- Нима деб ўйлайсиз, коронавирус жаҳонда футболнинг ривожланишига қай даражада жиддий таъсир қилди?

- Бу вирус футболга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Қанчалик жиддий эканлиги карантин муддатининг давомийлигига боғлиқ.


- “Атирау” жамоаси бошқарувидан кетганингиздан сўнг катта футболни соғиндингизми?

- Йўқ, унчалик эмас. Ўзимни ишларим билан шуғулландим. Машғул бўладиган ишингиз ёки юмушингиз бўлса яна ҳам яхши бўлади.


- “Андижон” бош мураббийига айланишингиз қандай рўй берди?

- Ажабланарли бўлмади. Ҳаммаси оддий. Клуб раҳбарлари мени Ўзбекистонда эканлигимдан хабар топишди ва алоқага чиқишди. Барча масалаларда келишиб олдик ва шартнома имзоладик.


- Клуб мутасаддилари олдингизга қандай вазифа ва мақсадларни қўйди?

- Ҳозирча катта вазифалар қўйилмаган. асосийси турнир жадвалининг қуйи ўринларидан жой олмаслик. Камида еттинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз. Раҳбарлар жамоадаги вазиятга реал кўз билан қарашмоқда. Молиялаштиришга қараб келажакка умид билан қарасак бўлади.


- “Андижон” Ўзбекистон Суперлигасининг ортда қолган учта туридан сўнг пастки ўринларни эгаллаб турибди. Бу сизни ташвишга солмаяптими?

- Йўқ, асло хавотирга тушаётганим йўқ. Жамоанинг ўйинларини кўрдим, вазиятни ижобий томонга ўзгартирса бўлади.


- Қозоғистон чемпионатидан жорий йилда таклифлар бўлдими?

- Менга ҳеч қандай чорловлар бўлмади. Бирон бир клубдан таклиф олмадим.


- Агар келажакда сизга Қозоғистон клубларидан қизиқиш ёки аниқ таклифлар бўлса қабул қиласизми?

- Таклиф бўлса - нега йўқ дейишим керак экан?



Илья Чернятин суҳбатлашди. Ўзбек тилига Абдулазиз Искандаров таржимаси.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика