Latest news

08:33Муҳаммад Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди  1 08:09Жалолиддин Машарипов: "Раҳмат, "кўк армия""  0 07:32"Бунёдкор" футболчиси 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди  0 07:00АПЛ. "Арсенал" иккита автогол туфайли ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди  6 06:55Лига 1. "Мец" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  56 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  12 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  10

Виктор Кумиков: "АГМК ҳозирда қийин ҳолатда..." News

Виктор Кумиков: "АГМК ҳозирда қийин ҳолатда..."

АГМК - "Сўғдиёна" учрашуви якунлангач, мезбонлар устози Виктор Кумиков ва футболчи Шоҳназар Норбеков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Одатда ғалаба қозонилмаган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қатнашиш ва нега ғалаба қозона олмаганингни гапириш оғир. Бухорода 60 дақиқа ўйинни ютиб тургандик. Кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Билмадим, негадир яқин масофадан ҳам гол ура олмаяпмиз. Бизга эса оддий вазиятларда ҳам гол уришяпти. Жамоага кўз тегдими, ҳужумда кўплаб вазиятлар яратсакда гол ура олмаяпмиз. Ҳимояда тартибли ўйнаяпмиз. Футболчиларни ҳам алмаштирдик. Бу ўйинда тўрт ҳужумчини бир вақтда майдонда бўлган ҳолат ҳам бўлди. Вазиятлар бор, аммо натижа... Бу гаплар натижа йўқлиги учун баҳона эмас. Футболчиларга тушунтиряпман. Жамоа ҳозирда қийин ҳолатда, бундан чиқиб кетиш учун охиригача курашиш керак, - дейди Виктор Кумиков.

Шохназар Норбеков: - Жамоага омад етишмаяпти, деб ўйлайман. Гол уриш учун кўплаб вазиятларга эгамиз, аммо бундан унумли фойдалана олмаяпмиз. Ғалаба етишмаяпти бизга. Бир ўйинни муваффақиятли ўтказиб олсак, ҳаммаси изига тушиб кетади деб ўйлайман.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика