Latest news

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  15 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  8 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   52 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   39 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Виктор Кумиков: "2:0 қалтис ҳисоб деб бекорга айтишмаган" News

Виктор Кумиков: "2:0 қалтис ҳисоб деб бекорга айтишмаган"

"Олмалиқ" - "Сўғдиёна" учрашуви якунлангач, мезбонлар устози Виктор Кумиков ўйин борасида ўз фикрларини баён этди.

- 2:0 қалтис ҳисоб деб бекорга айтишмаган. Биринчи таймда ўйинни ўз назоратимизда ушлаб турдик. Иккита гол киритдик. Яна голлар уришимиз мумкин эди. Иккинчи таймда эса бўш ўйин намойиш этдик.

- Бугунги баҳсда легионерлардан биргина Владислав Касминин асосий таркибда майдонга тушди. Қолган футболчиларга нима бўлган?
- Мусабеков бетоб, Йелич ва Григалашвили ўтган турда "Бунёдкор"га қарши бўш ўйин намойиш этишди. Мана бугун Йелич захирадан майдонга тушиб яна яхши ўйнай олмади. Легионер маҳаллий футболчилардан кучлироқ ўйин намойиш этиши керак.

- "Олмалиқ"нинг навбатдаги учрашуви қолдирилди. Бу танаффусда қандай режалар бор?
- Дастлаб беш кун тоғда йиғин ўтказамиз. Кейин эса Тошкентда машғулотлар давом эттирилади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика