Latest news

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  9 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  32 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  5 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  4 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  21 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Виктор Карпенко: "Тошкентдаги ўйинларда мезбон ёки меҳмон деб ажратиш унчалик ҳам тўғри эмас" News

Виктор Карпенко: "Тошкентдаги ўйинларда мезбон ёки меҳмон деб ажратиш унчалик ҳам тўғри эмас"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўртасидаги учрашувдан сўнг "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Виктор Карпенко матбуот анжуманида қатнашди.





Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин кечди. Йигитлар характер кўрсатишди, вазиятлар яратишди. Икки голимизни офсайд сабаб ҳисобга олишмади. Кўринган агрессия бу ғалабага бўлган иштиёқ эди. Йигитларимга ўйин учун раҳмат деб қоламан. Мухсларга ҳам катта раҳмат. Ўйинда қандайдир устунликка эга бўлсанг ва ғалаба қозона олмасанг бироз алам қилади. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз.

- Авазбек Ўлмасалиев биринчи бўлимда агрессив ўйин кўрсатди ва карточка олди. Биринчи бўлим охиридаги вазиятни эса барчамиз кўрдим. Шу пайт сизга уни ўзгартириш фикри келмадими?

- Ҳимоячи агрессив ўйнаши керак, албатта. Аммо иккита сариқ карточка ҳам айнан қўл билан ўйин учун берилганини биринчи марта кўришим. Майли, биз буни футболчи билан муҳокама қиламиз. Ҳимоячи агрессив ўйнаши керак. Мен уни агрессив ўйнади демаган бўлардим. Бу шунчаки қўл билан ўйин учун икки марта сариқ карточка ва четлатиш эди. Бу вазиятни муҳокама қиламиз. 

- Бугунги ўйинда жисмоний томондан камчиликлар сезилмадими?

- Кўрганингиздек, бугун жуда қийин ўйин бўлди. Биринчидан марказда бир ўйинчи кам эдик. Рақибда эса марказ тўлиқ эди. Кириш жуда қийин бўлди. Ҳимояда ёмон ўйнамагандик. Ҳужумда ёриб кириш эса бугун жуда қийин бўлди. Биз олдинга қараб юрмоқдамиз. Бугунги ўйинда футболчилар агрессивроқ ҳаракат қила олишларини исботлашди. Ҳисобга олинмаган бўлса ҳам, икки бора дарвозага йўл топдик. Вазиятлар бўлди, аммо уларни якунлашни иложи бўлмади. Биринчи бўлимда Жасурда яхши вазият бўлди. Машғулотларда биз вазиятлардан фойдаланиш борасида ишламоқдамиз. Аммо ҳали натижага эриша олмадик. Йигитлар бу ўйиндан кейин бор кучларини тикланишга сарфлашади. Кейин эса яна курашга. 

- Кубок ўйинидан нималарни кутяпсиз?

-  Кубок ўйинлари доим қизиқ бўлади. Битта ўйинни ким ютса, кейинги босқичга ўша чиқади. Биз кубок яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- "Бунёдкор" меҳмонда "Пахтакор"ни мағлуб қилади, кейин Жиззахда мағлуб бўлиб қайтди. Бугун эса яна меҳмонда бир киши кам бўлиб бир очко олди. Бунга фикрингиз қандай?

- Биласизми, биз ҳамма ўйинни меҳмонда ўйнаймиз. Ҳозирда бизнинг уй аренамиз йўқ. Бутун мавсум давомида уч мартагина ўз уйимизда ўйнадик. Бу йил деярли фақат меҳмонда ўйнаяпмиз. Умуман олганда Тошкентдаги ўйинларда мезбон ёки меҳмон деб ажратиш унчалик ҳам тўғри эмас. Ҳозирда бунинг унчалик ҳам аҳамияти йўқ. Мисол учун, "Навбаҳор"га қарши ўйнасак, у ерда мухлислар бўлади. Улар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашади. Тошкентда эса бундай эмас. "Бунёдкор", "Пахтакор" ёки "Локомотив" стадионларида ўйнашнинг унчалик ҳам фарқи йўқ. Бу ерда меҳмон жамоага катта босим бўлмайди. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика