Latest news

11:53Мусиала "Бавария"да қолиш учун йиллик 4-5 млн евро даромадидан воз кечди  1 11:28"Наполи" "Челси" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 10:37Суперлигада ўйнаши кутилаётган «Хоразм»нинг йиғинида бир қатор тажрибали футболчилар иштирок этмоқда  2 09:43«Ливерпуль» Трент Александер-Арнольднинг ўрнига бошқа бир ТОП футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 09:04Расман: «Қўқон-1912» жамоаси тарбияланувчисини ортга қайтарди  2 08:39«Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади  1 08:04«Бунёдкор» дарвозабони «Динамо» машғулотларига қўшилди  3 07:30«Вест Хэм» янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3 03:10Лига кубоги. "Тоттенхэм" ярим финалнинг илк учрашувида "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди  4 02:00"Барселона" "Атлетик"ни мағлубиятга учратиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди!  48 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  4 00:00Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?  0 23:49"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди  8 23:24Расман: "Барселона"га Дани Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди  6 22:33Ламин Ямал "Барса" билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапирди  2

Виктор Карпенко: “Тақдирим “Бунёдкор” билан боғланган” News

Виктор Карпенко: “Тақдирим “Бунёдкор” билан боғланган”

Давралар оралиғида “Бунёдкор” таркибига тажрибали футболчи Виктор Карпенко қайтиб келди.


Мухлислар Карпенконинг “Бунёдкор” сафидаги ўйинларини яхши эслашади. Айнан у биринчи бўлиб “қалдирғочлар” таркибида 200дан зиёд расмий ўйин ўтказган футболчи бўлди.

Ҳозирги пайтда Карпенко ҳисобида 205та учрашув бор. Ундан 170тасини у асосий таркибда бошлаган. Виктор “Бунёдкор” либосида рақиблари дарвозасини 38 маротаба ишғол қилган. Бу борада у Анваржон Солиев ва Ривалдодан ортда қолмоқда холос. Карпенко ҳамон ишончли ва савияли футбол ўйнашда давом этмоқда.

Унинг “қалдирғочлар” оиласига қайтиши мухлисларда турли хил фикрларни келтириб чиқарди: кимдур тажрибали футболчининг “Бунёдкор”га қайтганидан хурсанд, баъзилар эса “фаҳрий” футболчининг ёш жамоага қайтишини яхши тушуниб етмади.

Томонлар бир-бирлари билан яна қандай тил топишди? Биз клуб рахбарияти, бош мураббий ва футболчининг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

Бахтиёр Бобоев, “Бунёдкор” ФК бош директори: Виктор Карпенко жамоамиз учун жуда кўп меҳнат қилган футболчилардан ҳисобланади. У жамоадошлари билан бир қанча совринларни қўлга киритган. Виктор футолчилик фаолиятини тугатиш арафасида. Катта футболдаги узоқ йиллик фаолияти мобайнида Карпенко бой тажрибага эга бўлган. Бундай улкан тажрибаси бор йигитларни жамоамизда ишлашини ва ўзбек футболи ривожи учун ўз ҳиссасини қўшишини истаймиз. Виктор Карпенко футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам жамоа учун хизмат қилишда давом этади.

Сергей Лушчан, бош мураббий: Виктор ҳали футболчи сифатида “Бунёдкор”га фойда келтиради. Биз у билан гаплашиб олдик. Уни вазиятга қараб, имкониятдан келиб чиқиб майдонга туширамиз. Карпенконинг тажрибаси юқори, ҳақиқий профессионал. Бундайлар машғулотлар давомида жамоадаги бошқа футболчиларнинг ўсиб улғайишида наъмуна бўлади.

Виктор Карпенко: “Бунёдкор” – мен учун қадрдон клуб. Бу ерда футболчи сифатида ажойиб йилларни ўтказганман. “Бунёдкор” билан бир неча бор чемпион бўлдик ва кубок соҳибига айландик, шунингдек Осиё Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли қатнашдик. Бир қанча афсонавий футболчилар билан бирга тўп тепдим. Бошқа жамоаларда ўйнаб юрган кезларимда ҳам “Бунёдкор”га бефарқ бўлмаганман. Жамоа ўйинларига келардим, рахбарлар ва футболчилар билан сухбатда бўлардим. Қадрдон клубимга қайтганимдан жуда-жуда хурсандман. “Бунёдкор”нинг мувафақиятлари учун қўлимдан келганича ҳисса қўшишга тайёрман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика