Latest news

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  2 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

Виктор Карпенко: "Илк дақиқалардан негадир шошилдик ва ҳаяжонландик" News

Виктор Карпенко: "Илк дақиқалардан негадир шошилдик ва ҳаяжонландик"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Виктор Карпенко ўз фикрларини билдирди.

"Сўғдиёна"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Яхши ва шаклланган жамоа экани кўриниб турибди. Улар ўз ўйинини намойиш этишди. Биз эса яратган вазиятлардан фойдалана олмадик.

Илк дақиқалардан негадир шошилдик ва ҳаяжонландик. Балки шу боис ўйинимиз ўхшамагандир. Вазиятлар яратдик, аммо четлатиш барча режаларимизни барбод қилди. Футболда бундай ҳолатда мослашиш керак. Умуман олганда иккинчи таймда ўзимизга-ўзимиз гол урдик ва мағлуб бўлдик.

Бекор қилинган голимиз? VAR бор, уни кўриб ўтиришади. Ишонаманки агар офсайд бўлмаганида голимиз инобатга олинарди, агар қизил бўлмаганида четлатиш бўлмасди. Ҳакамларнинг ишига аралашмаймиз. Учта гол ур ва ҳеч қайси ҳакам ҳеч нима қила олмайди", - деди Виктор Карпенко.





Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика