Latest news

21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  0 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  6 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  3 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8

Виктор Карпенко: "Финалда ҳам ғалабани истаймиз" News

Виктор Карпенко: "Финалда ҳам ғалабани истаймиз"

ПФЛ кубогининг ярим финалида "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:0) баҳсидан сўнг ғалаба голини киритган Виктор Карпенко championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.
"ПФЛ кубогининг финалига йўл олганимиздан албатта хурсандмиз. Ҳар икки жамоа ўтган мавсум биринчи лигада ўтказди ва принципал аҳамиятга эга эди. Ҳозир асосан тайёргарликка эътибор қаратганмиз. Кўпроқ ўйинлар ўтказиш жамоани бирлаштиради. Ўйлайманки,  бу ўйин ҳам бизнинг назоратимиз остида ўтди. Жуда кўп имкониятга эга бўлдик. Ҳақли натижага эришдик. Финалда ҳам ғалабани истаймиз" , - дейди Виктор Карпенко.

- Ярим финалнинг сўнгги дақиқасида ғалаба голини киритдингиз. Бу албатта ҳар бир футболчига ёқимли бўлса керак ?

Албатта бундай вазият ҳар қандай турнирда ҳамма футболчи учун жуда ҳам ёқимлидир. Кайфиятим ҳам жуда юқори. Финалга чиқиш йўлида эса икки баробар ажойибдир. Яна кўпроқ ишлаймиз ва чемпионатда ҳам ўзимизни кўрсатамиз.

- "Шўртан" янги мавсумга ўз олдига қандай мақсадлар билан чиқмоқда?

Ҳозир аниқ бир вазифани айта олмайман. Клуб раҳбарияти бу ҳақида айтмаган. Мен учун ҳамма ўйинга ғалаба учун чиқиш вазифадир.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика