Latest news

17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  1 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  60 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  13 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  52 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1

Виктор Карпенко: "Бугун кучли жамоа ютди" News

Виктор Карпенко: "Бугун кучли жамоа ютди"

Суперлиганинг 10-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Виктор Карпенко ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин жамоамиз учун осон ўтмади. Қаршидан келиб, жамоасини қўллаб-қувватлаган мухлисларни табриклайман. Улар яхши мухлислик қилишди, бундай атмосферада футбол ўйнаш ёқимли. Бундай ўйинлардан кўпроқ бўлишини истардим. Учрашув қийин ўтди, икки жамоа вакилларида ҳам кўплаб вазиятлар юзага келди. "Насаф"да ижрочилик маҳорати биздан кўра яхшироқ бўлди. Вазиятларни якунлаш чоғида бизга шундай жиҳатлар етишмади. Баҳсда кучли жамоа ютди.

- Жамоа кетма-кет ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазмоқда. Бундай мағлубият жамоада яна истеъфо кузатилишига сабаб бўлмайдими?

- Клуб раҳбарияти бош мураббий борасида қарор чиқаради.

- Суҳроб Султоновнинг захирада қолдирилгани сабаби нимада? Зафар Сафоев ҳали ишончли ўйин кўрсатгани йўқ.

- Зафар ишончсиз ўйнагани йўқ дея олмайман. Ҳозир бизда паслар жуда кўп, дарвозабонимиз ҳам доимо ўйинда. Статистикага қарайдиган бўлсак, ҳозир дарвозабонлар қўлдан кўра, оёқда кўп ўйнамоқда. Машғулотларда у бошқа дарвозабонларимиздан кўра кучлироқ. Шунчаки бугун рақибларда ижро маҳорати кўпроқ кўзга ташланди, бирга-бир вазият, "тўққизлик"нинг нишонга олиниши. Агарда шундай ҳолат учун дарвозабон алмаштирилса, ҳар бир ўйинда шундай иш қилиш керак бўлади. Майдонда 11 киши ўйнайди, гол ўтказилган пайтда уларнинг ҳар бирини кўриб чиқиш қийин, дарвозабонни эса осонликча айблаш мумкин. Бу ерда нафақат футболчилар, балки, мураббийлар штаби ҳам нотўғри ишламоқда.

- Дастлабки бўлимда "Бунёдкор" яхши ўйнади, иккинчисида эса ёмон. Бунинг сабаби нимада?

- Дастлабки бўлим режасига кўра, биз бўш худудлар очиб, улардан фойдаланишимиз керак эди. Иккинчи бўлим бошида эса бизда яхши вазият бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Сен урмасанг, сенга уришади. Учинчи голдан кейин олдинга ташландик, ҳудудларни очиб бердик ва кейин... "Насаф"га нима керак? Уларда тезкор футболчилар жуда кўп, улар бундан фойдаланишди. Биз эса ўзимиз яратган вазиятларни йўққа чиқардик. 

- Яхши, жанговар ўйин учун раҳмат. Аммо ҳали камчиликлар жуда кўп. Мантиқий якун кўринмаяпти.

- Айтганимдек, дастлабки бўлимда режали ўйин кўрсатаётгандик. "Насаф"ни мудофаада ўйнатиб, жамоанинг хатоларидан фойдаланишни истадик. Иккинчи бўлимда ҳам йигитларга тактик тўғри, тартибли ўйнашни, ҳали вазиятлар бўлишини айтдик. Улар гол ура оламиз деб ўйлашди ва ҳужумга ўтиб кетишди. "Насаф" учинчи мавсумдирки ўзининг таркибини ушлаб турибди, хатто легионерлар ҳам асосий таркибда эмас. Режа ва голга бўлган ташналик жамоамизни олдинга ундади. Бизда захира ўриндиғи ҳам жуда тор. Бирор футболчини тушириш ёки олиб ташлаш футболчиларга оғир таъсир ҳам қилмайди. Иккинчи бўлим режасидан чекиниб, рақибларга жой очиб бердик ва бунинг жазосини олдик.

- Жароҳати сабабли икки ўйинда қатнашмаган Музаффар Олимжонов ўйин амалиёти яхши бўлмаса-да, майдонга тушди.

- Машғулотларда барчанинг ҳолатига яхшилаб эътибор бердик. Ҳисоб 4:1 пайтида уни туширдик ва текшириб кўрдик. Бу ёш футболчи учун плюс. Унинг машғулотларидан доимо ҳулоса чиқаряпмиз.

- "Бунёдкор"нинг ОЧЛга чиқиш учун имконияти борми?

- Имконият доимо бўлган ва бунинг учун қаттиқ ҳаракат қиламиз, ҳар бир учрашувга ютиш учун тушамиз. Агарда барчаси яхши кетса, юқори ўринлар учун кураша оламиз. Ҳозирда чемпионат яхши кетмоқда, ҳеч ким катта фарқ билан олдинга ўтиб кетгани йўқ. Барчаси ўзимизга боғлиқ, жамоани яхши тайёрласак, мақсадимизга етамиз.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика