Виктор Жалилов: "Йигитлар бугунги ғалабани Одил Аҳмедовга бағишлашди"
		
		20 jun 2021 22:39
        News	
	 
				 
				Виктор Жалилов: "Йигитлар бугунги ғалабани Одил Аҳмедовга бағишлашди"
- "Машъал" жамоасига қарши ўйнаш ҳамма жамоаларга қийин бўлмоқда. Уларга қарши шунчаки ўйин ўтказганимизни эслолмайман. "Машъал"да ишлаб, "Навбаҳор"га қарши ўйнаганимизда ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Бугун омад биз томонимизда бўлди. Ўтган йили ушбу жамоага иккита ўйинни бой бергандик, шу нохуш анъанани бузганимиздан хурсандман. Йигитларга матонат кўрсатишгани учун раҳмат айтаман. Аббосжон Ғуломов ўйиннинг сўнгги дақиқаларини жароҳат билан ўтказди. Асосийси, учрашувни ғалаба билан якунлашни уддаладик.
- Жисмоний тайёргарлигимизда ижобий ҳолат кузатилмоқда. Аниқ маълумотларни ҳозир алоҳида келтириб ўтмайман. Иван Соловьёв бугунги ўйинга жароҳат билан тушди. "Насаф"га қарши кечган ўртоқлик учрашувида уни майдонга туширмагандик, бугунги ўйинга асрагандик. Бугун эса укол билан майдонга тушди, ўйнашни ўзи хоҳлади. Жамоа 2:0 ҳисобида олдинда бораётганда, психологик томондан ҳисобни сақлаб қолишга интилади.
- Бугунги рақибимизни яхшилаб ўргангандик. Видеотаҳлиллардан ташқари, статистик маълумотларига ҳам эътибор қаратдик. Бугун рақиб уч ҳужумчи билан ўйнаган бўлсада, улардан кам ҳужум уюштирмадик. Ҳамма гап ҳужумчининг майдонда нечталигида эмас.
- Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, йигитлар бугун ғалаба қозониб, ушбу ғалабани Одил Аҳмедовни қўллаб-қувватлашга бағишлашларини айтишди. Одилнинг термамизга яна фойдаси тегиши аниқ эди, лекин у миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини билдирди, - деди Виктор Жалилов.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments