Latest news

10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  0 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  2 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  10 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  5 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  18 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4

Виктор Жалилов: “Нафақат бронза, балки кумуш медаллари учун ҳам имкониятимиз бор” News

Виктор Жалилов: “Нафақат бронза, балки кумуш медаллари учун ҳам имкониятимиз бор”

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.





"Шиддатли, курашларга бой ва тенг ўйин бўлди. “Насаф” ҳар икки бўлимда бир нечта хавфли вазиятларни яратди, лекин улардан фойдалана олмади. Албатта, дарвозабонимиз мураккаб ҳолатларда жамоамизни қутқарди. Иккинчи бўлимда захирадан футболчиларни майдонга тушириш орқали ўйинимизни кучайтирдик. Қизил карточка ҳам ишимизни енгиллаштирди. Ўша вазиятдан кейин ўйинни назорат қилдик. Ва албатта, алмаштиришларни омадли тарзда амалга оширдик, кучга тўла футболчи майдонга тушиб, гол урди. “Насаф”даги чарчоқ аломатлари ҳам ўз сўзини айтди, шекилли. Айтганимдек, янги қўшилган кучлар ўйинни ҳал қилди", - деди Виктор Жалилов.

- Аввалги ўйиндан кейин легионерларни танқид қилгандингиз. Бугун эса улардан бири гол урди. Сизнингча, танқид уларга таъсир қилдими?

- Гап бизнинг танбеҳ беришимиз ёки танқид қилишимизда эмас. Кейинчалик хотиржам тарзда гаплашиб олдик, вазиятни тушунтирдик. Коста ўша ўйиндан кейин жароҳат олгани сабабли сўнгги иккита машғулотда қатнашганди, холос. Афтидан, ҳордиқ унга ижобий таъсир қилган, шекилли, захирадан ўйинга қўшилиб, бор кучини сарфлади. Умуман олганда, ҳа, танқидлар ҳам фойда беради, албатта.

- ФИФАнинг қарори ҳал қилиндими?

- Бу клубнинг иши. Мазкур масалада бир қанча сабаблар бор. Мени ортда қолган ишлардан хабарим йўқ. 

- Айни пайтда клубнинг сиз ва футболчилардан қарздорлиги йўқми?

- Мен мураббийман, бухгалтер эмас. Футбол борган сари проффесионаллашиб бормоқда. Бу борада муаммо йўқ. Наманган вилояти ҳокими “Навбаҳор” учун астойдил қайғуради, асосий жамоадан тортиб, ёшларгача эътибор қаратмоқда, ҳар тарафлама қўллаб-қувватламоқда. Ҳозир клубда йўлга қўйилган тизим босқичма-босқич самара келтиришига ишонаман. Нафақат “Навбаҳор”, умуман, вилоятда болалар-ўсмирлар футболи ривожи йўлида ўзига яраша пойдевор қўйилган.

- “Навбаҳор”нинг бронза медалларини қўлга киритиш борасидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Нафақат бронза, балки кумуш медаллар учун ҳам имконият бор. Турнир жадвалидаги жамоалар тўплаган очколарга қарасангиз, фарқ катта эмаслигини кўришингиз мумкин. Кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонганимиз учун 4-ўриндаги жамоа билан фарқни сезиларли камайтиришга эришдик. Мен учун асосийси, жамоа ўйини сифатли бўлсин, шундагина натижаларимиз яхшиланаверади.

- Самвел Бабаяннинг ҳам жамоага ёрдами тегяптими?

- Албатта. У билан биринчи марта бирга ишлаётганим йўқ. Натижалар ва жамоанинг ўйини ҳам унинг ёрдами тегаётганини кўрсатиб турибди, ижобий ўзгаришлар бор, “Навбаҳор” олдинга қадам ташламоқда.

- Мутахассис сифатида айтинг-чи, бугун “Насаф”га ғалаба қозониш учун нима етишмади?

- Омад етишмади. Қолаверса, Ўткир Юсупов бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Ва албатта, қисқа муддатда кетма-кет ўйин ўтказишгани учун бироз чарчоқ ҳам панд берди, деб ўйлайман.

- “Навбаҳор” футболчилари бугун жуда қўпол ўйнади. Бу мураббийнинг кўрсатмасими ёки ўйиндан келиб чиқиб шундай йўл тутишдими?

- Футбол ҳозир контактларга бой бўлмоқда. Ҳеч ким атайлаб қўполлик ишлатмайди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика