Latest news

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  5 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Виктор Жалилов: "Етарлича имкониятлар яратилмоқда, аммо футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда" News

Виктор Жалилов: "Етарлича имкониятлар яратилмоқда, аммо футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда"

Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги “Зомин” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кубок ўйинлари ҳар доим осон кечмайди, буни бошқа гуруҳлардаги учрашувларда қайд этилаётган ҳисоблар ҳам кўрсатиб турибди. Қуйи лига жамоалари Суперлига клубларини мағлубиятга учратишмоқда. Бугун “Зомин” ҳам Биринчи лига иштирокчиси бўлишига қарамай, бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Умуман, бундай ўйинларда осон ғалаба қўлга киритилмайди, айниқса, беллашув сафарда кечадиган бўлса, маҳаллий мухлислар ўз футболчиларини қўллаб-қувватлаб туришади. Зоминда яхши стадион бор эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман, бу ерга анчадан буён келмагандим, охирги марта Жиззахдаги стадионда реконструкция ишлари бажарилаётганда, “Пахтакор” билан бирга ташриф буюргандим. Албатта, ижобий ўзгаришларни кўриш ёқимли, трибуналар, майдон, кийиниш хоналари яхши экан. Суперлига даражасига мос тушаркан. Таассуротлар ижобий. 

Жамоамиз ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳужум чизиғида сусткашлик кузатилмоқда. Етарлича имкониятлар яратилмоқда, аммо футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда. Ҳар доим ҳам ўйлаганларимизни амалга оширишга имкон бўлавермайди. Асосийси, футболчиларда кучли хоҳиш бор, вазиятни тўғри тушуниб туришибди. Ҳеч бир ўйин осон кечмайди. Вақт ўтгани сари ҳужумлардан унумли фойдаланиш фоизини ҳам ошириб борамиз", – деди Виктор Жалилов.

- Биринчи лига вакили ҳисобланган “Зомин” жамоасининг ўйини, услуби, футболчилар даражаси ҳақида нима дея оласиз?

- Бугунги ҳисобнинг ўзи майдон эгаларининг бизга қандай қаршилик кўрсатишганини намоён этиб турибди. Ҳисобда ортда бораётганларига қарамай, ўзларини йўқотиб қўйишмади, гол уришни уддалашди, қатор вазиятлар яратишди. “Зомин” жорий йилги чемпионатда ҳали очко йўқотмади. Иккита ғалаба билан етакчилар сафида бораётгани – бу тасодиф эмас, албатта. Шундай экан, бу жамоада Про лигага чиқиш учун етарлича салоҳият бор. Техникаси ва савияси юқори бўлган футболчилар бор. Бугунги учрашувда “Навбаҳор” футболчилар даражаси, ўйинни ташкил этиш бобида рақибдан устун бўлди.

- Давронбек Ҳошимовнинг биринчи бўлимдаёқ алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Унинг кичик жароҳати бор. Мушакларида оғриқ сезгани учун таваккал қилишни истамадик, шу боис, мажбурий ўзгаришга қўл урдик. Умуман, бу ҳолатни аввалдан инобатга олгандик, режага мувофиқ, Аббосжон Ғуломовни майдонга туширдик ва у ҳужумнинг кучайишига ҳам сабабчи бўлди.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика