Latest news

14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз, Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  1 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  6 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  1 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  14 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  2 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  25 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  3 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  34 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  21

Виктор Жалилов: "Эронни аввал ҳам ўз майдонида мағлуб этганмиз" (тўлиқ) News

Виктор Жалилов: "Эронни аввал ҳам ўз майдонида мағлуб этганмиз" (тўлиқ)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 12 июнь куни ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-турида Эрон футболчиларига қарши баҳс олиб боради.

Учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Виктор Жалилов ва Мурод Холмуҳаммедов қатнашиб, бўлажак ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Сўнгги саралаш босқичи охирига етай деб қолди ва бизни олдинда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Гуруҳдаги вазиятга эътибор қатарсак, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаганини кўришимиз мумкин. Жамоалар иккитадан ортиқ тўп фарқи билан ғалаба қозонмаган ва бу рақобат кучли эканидан далолатдир. Гуруҳда ҳар бир жамоа ўз олдига аниқ бир мақсадни қўйган.

Гуруҳимизда асосий кураш Эрон, Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида кечмоқда, аммо Сурия, Хитой ва Қатар яхши ўйин кўрсатиб, юқори поғонада турган жамоаларга муаммолар туғдирмоқда. Бўлажак ўйинларда айнан жадвалнинг қуйи қисмидаги жамоалар юқоридаги икки ўрин учун курашаётганларга муаммо келтириши мумкин.

“2012 йилда Эронни ўз майдонида мағлуб қилганмиз, демак, ҳар қандай жамоани мағлубиятга учратиш мумкин. Тўғри, Эрон сўнгги саралаш босқичида ҳали гол ўтказмади, лекин бу футбол ва унда ҳар нарса бўлиши мумкин, кутилмаган натижалар қайд этилиши мумкин. Нима учун биз Эронга гол урмаслигимиз керак. Буни уддалай оламиз деб ўйлайман”, – деди Виктор Жалилов.

“Тошкентдаги ўйинда деярли тенгма-тенг ўйин гувоҳига айлангандик. Ўзбекистон ғалаба учун майдонга тушганди, бироқ ўша ўйиндаги ҳакамларнинг кутилмаган қарори туфайли стандарт вазият белгиланган ва даврозамиздан тўп олиб чиққандик. Эрон терма жамоаси ва шахсан Карлуш Кейрушга тайёрлаб қўйган совғамиз бор. Умид қиламанки, эртага ғалаба қозониб, 3 очко билан Тошкентга қайтамиз.

Эрон таркибида алоҳида бир ўйинчини ажратмаган бўлардим. Рақиб жамоавий ўйин намойиш қилиши орқали яхши танилган. Фақатгина, Эроннинг ҳимоя чизиғи кучли ва тартибли ўйин кўрсатишини айта оламан”, – деди Мурод Холмуҳаммедов.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви эртага, 12 июнь куни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика