Latest news

12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  3 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  1 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  5 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  4 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  6 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  16

Виктор Жалилов: "Эндиги рақибларимиз Япония, Австралия, Қатар..." News

Виктор Жалилов: "Эндиги рақибларимиз Япония, Австралия, Қатар..."

Биз Тошкентдаги йиғин якунида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентда ташкил этган қисқа муддатли ўқув-машғулот йиғини якунланди. ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб қолиш мақсадида ташкил этилган йиғин “Жар” стадионида ўтказилди. Виктор Жалилов шогирдлари беш кунлик йиғин мобайнида битта ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушишди. 11 октябрь куни соат 11.00да айнан “Жар” стадионида бошланган ўйинда олимпиячиларимиз Наманганнинг “Навбаҳор” клубини кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Биз Тошкентдаги йиғин якунида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Осиё чемпионатига тайёргарликни режа асосида давом эттиряпмиз, - дея сўз бошлади В.Жалилов. - Тошкентда ўтказилган ўқув-машғулот йиғинимиз ҳам ана шу тайёргарликнинг бир бўлаги хисобланади. Энди бу галги қисқа муддатли машғулотларимиз асосан терма жамоага номзод футболчиларнинг бугунги ҳолатини яна бир назоратдан ўтказиб олишимизга хизмат қилди. Барибир клубдаги машғулот, унга ёндашув билан терма жамоадаги талаб ўртасида катта фарқ бор. Шу боис, футболчиларни яна бир бор тўплаб, уларнинг ҳолатларини кўриб олдик. Назарий машғулотларда ҳар бир футболчига кўпроқ нималар устида ишлаш кераклигини айтдик. Бундан буён Осиё чемпионатига борган сари вақт кам қолиб бораверади. Тезроқ Қатарга борадиган таркибни аниқлаб олишимиз керак. Чунки, Дубайдаги иккита йиғинда ихчам ҳолатга келган таркиб билан машғулот ўтказамиз. БААга 40 нафар футболчини олиб боролмаймиз. Шунинг учун ҳам, Тошкентдаги бу қисқа муддатли йиғин бизга жуда ҳам керак эди. Мураббийлар штаби билан йиғин якунланларини таҳлил қилиб, ҳозирги таркибдаги айрим ўйинчиларга жавоб берамиз. Қолганлари билан эса қитъа чемпионатига тайёргарликни давом эттирамиз.


- “Навбаҳор”га қарши кечган учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Гувоҳи бўлганингиздек, икки бўлимда икки хил таркибни майдонга туширдик. Биринчи бўлимда “Навбаҳор” футболчиларининг жисмоний ҳолати яхшироқ бўлгани учун ўйин деярли тенг курашлар остида кечди. Танаффусдан кейин биз таркибни бутунлай ўзгартирдик, майдонга 11 нафар янги футболчини туширдик. “Навбаҳор” мураббийлари эса деярли ўша биринчи бўлимдаги таркиб билан тушишди. Шу боис ҳам иккинчи бўлимда бизнинг футболчилар рақиб ўйинчиларига қараганда тетикроқ кўринишди. Рақиб футболчилари жисмонан чарчаб қолишди. Лекин бизнинг ўйинчилар бундан фойдалана олишмади. Қанча ҳавфли вазиятлар юзага келтирилди. Аммо, голдан дарак бўлмади.  

- Айнан шу ҳақида сўрамоқчи бўлиб тургандим. Иккинчи бўлимда биргина Шоҳназар Норбековнинг ўзида иккита қулай вазият юзага келди. Қолган футболчиларимиз ҳам бир неча бор деярли очиқ қолган дарвозага тўп кирита олишмади. Бундай хатоларни “Навбаҳор” каби жамоалар кечириши мумкин, лекин Жанубий Корея эмас. Бу борада фикрингиз қандай?
- Афсуски шундай. Фикрингизга тўлиқ қўшиламан. Бундай вазиятлардан максимал даражада фойдаланиш керак. Нафақат Корея, балки гуруҳдаги қолган рақибларимиз ҳам буни кечиришмайди. Демак, ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор экан. Энди Дубайдаги йиғинимизда бу камчиликлар устида тўлақонли ишлашимиз мумкин. Ҳужумчи деган совуққон бўлиши керак. Кўнгил бўшлик қилиб ўтирилса, бу бизнинг зараримизга ишлаши тайин.

- Иккинчи бўлим ўрталарида Жамшид Искандаровни майдонга туширдингиз. Унинг бугунги ҳолати қандай?
- Жамшиднинг ҳозирги тайёргарлигини 70-80 фоизга баҳолашим мумкин. Агар ўзини руҳий томонлама тайёрлай олса, тез орада яна терма жамоамизга катта фойда келтира бошлашига шубҳам йўқ. Искандаровга ўхшаган истеъдодли футболчилар жуда ҳам кам. Афсуски, унинг жароҳати панд бериб қўйди. У узоқ муддат майдондан ташқарида қолиб кетди.


- Навбатдаги йиғин қачон ўтказилади?
- Менимча, катта эҳтимол билан ноябрда ўқув-машғулот йиғини ташкил эта олмасак керак. Чунки, чемпионат ўйинлари ҳал қилувчи палага кирган бўлади. Очко ҳамма жамоага сув ва ҳаводек зарур бўлган бир пайтда терма жамоага номзод футболчиларни чақиртириш ҳам тўғри эмас. Қолаверса, мавсум охири, футболчиларга бироз бўлсада ҳордиқ чиқаришлари учун имконият яратиб беришимиз керак. Улар робот эмаску! Юқорида айтганимдек, асосий йиғинимиз декабрь ойида бўлади. Аввалига 2-14 декабрь кунлари илк икки ҳафталик машғулотимиз Дубайда ташкил этилади. Кейин икки кунга Тошкентга қайтиб, қисқа фурсат футболчиларга дам бериб, яна БААга қайтамиз. Иккинчи йиғин 17-28 декабрь кунларига мўлжалланган. Бу икки йиғин терма жамоамиз учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади.

- Бу йиғинлар доирасида ўртоқлик учрашувларининг ўтказилиши режалаштирилганми?
- Албатта. Терма жамоалар маркази жами 7та ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришган. Деярли 90 фоизга рақиб жамоалар номи ҳам маълум.

- Масалан, қайси терма жамоалар билан ўйнаймиз?
- Австралия, Япония, Қатар олимпия терма жамоалари билан аниқ ўйинлар белгиланган. Шу кунларда қолган рақиблар билан ҳам ўйин кунини келишиб оламиз. Шундан сўнг сизга қолган жамоалар ҳақида ҳам маълумот беришим мумкин. Балки, БААнинг ўзидан ҳам жамоа бўлар. Декабрь ойида Осиё чемпионатида иштирок этадиган аксарият терма жамоалар айнан Дубайда тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказишади. Шундай экан, ўртоқлик учрашувлари масаласида ҳеч қандай муаммо бўлмайди, деган умиддаман.   

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика