Latest news

20:56"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  5 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  3 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  7 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0

Виктор Жалилов: “Бизга иккита яққол пенальтини беришмади. Ҳакамлик устидан шикоят ёзишимиз керак” News

Виктор Жалилов: “Бизга иккита яққол пенальтини беришмади. Ҳакамлик устидан шикоят ёзишимиз керак”

Coca Cola Суперлига 14-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (1:0) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Виктор Жалилов учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Ҳар икки жамоа учун оғир ўйин бўлди. Кескин курашларни кўрдик. Одатда, бундай баҳсларда ягона хато ва биргина гол учрашув тақдирини ҳал қилади. Ташаббус қайсидир жамоа томонида бўлди деёлмайман. Жиззахликлар гол ургач, ҳимоядан ўйин ташкил этишга уринишди, биз эса ҳужумда имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қилдик. VAR'нинг нима учун қўлланаётганини тушунмадик, яққол иккита пенальти бор эди. Биринчи бўлимда футболчимиз жарима майдончаси ичида тўп билан бўлиб турганда, унинг оёғини босиб олишди. Иккинчи бўлимда футболчимиз бўш дарвозага тўпни йўллаганда, ҳимоячи тўпни қўли ёрдамида тўсиб қолди, бу вазиятда пенальти ва карточка кўрсатилиши керак эди. Лекин бу вазиятни умуман кўриб чиқишмади, тушунмадик, унда VAR'нинг нима кераги бор? Видеоёзувларни кўриб чиқдик, муҳокама қилиш керак.

Умуман олганда, Азим Аҳмедовнинг жароҳати сабаб алмаштиришга қўл уришга мажбур бўлдик. Ўйин борасида футболчиларимизга эътирозим йўқ, барчалари натижага эришиш учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Нима ҳам дердик, бундай рақибга қарши янада яхшироқ ўйнаш керак. Афсуски, “Сўғдиёна” бу мавсум биз учун энг ноқулай рақиб бўлди. Лекин жамоамиз Жиззах жамоасидан ёмон ўйнамади ва мағлубиятга лойиқ эмасди, - дейди Жалилов.

- Ҳакамлик бўйича эътироз билдирдингиз. “Навбаҳор” ўйиндан кейин ҳакамлик борасида эътироз ёзадими?
-
Бизнинг фойдамизга иккита яққол пенальти белгиланмаганини инобатга олсак, бу борада муносабатимизни билдиришимиз керак. Тўп дарвозага кириб кетаётганида қўл билан қайратилса пенальти белгиланади.

- Иккинчи бўлимда “Навбаҳор” икки-учта яққол хавфли вазиятларда гол уролмади. Бунга сабаб ҳужумчиларнинг салоҳияти етишмаслигими ёки омадсизликми?
- Бугунги ўйинда ҳужумчимиз Иброҳим Ғанихонов мазаси йўқлиги учун қатнашолмади. Ўринбоев ҳам учрашув давомида бошидан жароҳат олди ва мияси чайқалди. Шу боис, ҳужумдаги салоҳиятимиз бироз пасайди. Шунга қарамай, бир нечта голли вазиятларни яратдик. Балки, омад ҳам келмагандир. Ва албатта, рақибнинг ҳам яхши ҳимояланганини айтиш жоиз.

- Мавсум бошида жамоа чемпионликни мақсад қилганди. Ҳозир эса турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. ОЧЛ йўлланмаси ўрни билан 10 очколик фарқ бор. Агар вазиятга реал қарасак ҳозир вазифа қандай?

- Вазифа турнир жадвалидаги вазият ва жамоанинг ҳолатига қараб белгиланади. Аввалги мақсадимизни ҳеч ким ўзгартиргани йўқ. Олдинда иккинчи давра ўйинлари бор, бугун давранинг биринчи учрашувини ўтказдик. Кўряпмиз, бошқа жамоалар ҳам очко йўқотишмоқда. Масалан, "Қизилқум" ҳам аутсайдер билан очколарни йўқотди, бошқалар ҳам шундай. Очколар фарқи катта эмас, таслим бўлмаймиз, астойдил курашамиз ва ўз очколаримизга эга бўламиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика