Latest news

20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  0 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  2 19:34Роналду "Ал Насср" билан янги шартномасига кўра дақиқасига 327 фунт ишлаб топади  7 19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  2 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  3 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  16 17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  3 16:59"Ал Насср" Роналдуга 100 млн евролик янги шерик топди  3 16:30Сеск Фабрегас АПЛ жамоасининг бош мураббийи бўлиши мумкин  1 16:03Войцех Шенсни чекиши ҳақида: "Мендан ўрнак олманглар"  5 15:37Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?  4 15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  18 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  12 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  1

Виктор Алешников 69 ёшга тўлди News

Виктор Алешников 69 ёшга тўлди

Бугун 26 июнь “Шўртан” Профессионал футбол клуби МЧЖ Бош директори Виктор Георгиевич Алешников 69 ёшга тўлмоқда.

Бутун ҳаётини футболга бағишлаган В.Г.Алешников, дастлабки иш фаолиятини Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги БЎСМда бошлаган. 1977 йилда Республика “Пахтакор” жамияти Марказий Кенгаши томонидан “Энг яхши мураббий” деб топилган. 1978 йилдан эса ҳакамлик соҳасини ҳам бошлаган. Республика тоифасидаги ҳакам сифатида Ўзбекистон Чемпионати, Кубоги баҳслари ҳамда собиқ Иттифоқ Чемпионати учрашувларини бошқарган.


Профессионал мураббий сифатидаги иш фаолиятини 1994 йили Сурхондарёнинг “Шўрчи” жамоасида бош мураббийликдан бошлаган. 2000 йиллардан эътиборан эса ўз тақдирини бевосита “Шўртан” жамоаси билан боғлади. Ғузорда кўп йиллар бош мураббийликдан токи, мураббий, футбол мактаби директорлиги, клубда аввал техник директор, кейин эса спорт ишлари бўйича директор лавозимларида фидокоран меҳнат қилиб келди. Ўтган йиллар давомида Виктор Алешников жонкуяр устоз сифатида жуда кўплаб шогирдларни тарбиялаб, камолга етказди. Бугунги кунда унинг шогирдлари жамиятимизнинг турли соҳаларида фаол меҳнат қилиб, Ватанимиз равнақи учун ўз билим ва кўникмаларини қўшиб келишмоқда. Улардан баъзилар эса футболда, жумладан Эркин Мирзаев, Ботир Расулов, Акмал Саитқулов “Шўртан” клубининг ўзида самарали меҳнат қилишмоқда.

Бугунги таваллуд айёми муносабати билан масъулиятли лавозимда фаолият кўрсатаётган тажрибали мутахассис Виктор Алешниковга клуб ходимлари ва барча мухлислари номидан соғлик, муваффақиятлар, жамиятимиз равнақи йўлида олиб бораётган фидоий меҳнатларидан ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари ўрнак олишларини тилаб қоламиз.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика