“Вииторул” илк марта Руминия кубогини қўлга киритди
26 may 2019 08:23
News
“Вииторул” илк марта Руминия кубогини қўлга киритди
Руминия кубогининг финал учрашувида “Вииторул” жамоаси “Астра”ни (2:1, қўшимча вақтда) мағлуб этди.
Констанц шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Вииторул” клуби 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, ўз тарихида иккинчи катта совринни қўлга киритди. 2016/17 йилги мавсумда ушбу жамоа мамлакат чемпионлигига эришган эди.
Руминиянинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси Герге Хажи ушбу жамоанинг раҳбари ва мураббийи ҳисобланади.
Жамоада 54 ёшли Хажининг ўғли, 20 ёшли Янис тўп тепади ва у жамоа сардори ҳамдир.
Link :
Source : "Вииторул" клуби
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments