Latest news

01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  14 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  4

ВИДЕО. Санжар Турсунов: "Ҳамма жамоа билан ўйнаса бўлади" News

ВИДЕО. Санжар Турсунов: "Ҳамма жамоа билан ўйнаса бўлади"

Бугун мусобақанинг иккинчи тур ўйинлари якунига етди. Эртага бизни яна бир муҳим ўйин кутиб турибди, рақиб - Хитой.
Саудия Арабистони билан ўйинда Хитой ўзининг "буюк деворини" ҳимояга қўйди. Тўп олиб берувчининг маслаҳати билан пенальтини қайтарди. Шу куни омад очиқчасига шарқликларга кулиб боқди.

- Ўйиндан кейинги тикланиш жараёнимиздан қониқиш хосил қилса бўлади. Фақат бугун машғулотда ёмғир ёққанлиги учун тўлиқ куч билан шуғулланишга имкон бўлмади. Ўйинга қадар 100% тайёр бўламиз.

- Жиққа ҳўл майсада шуғулланиш қийинчилик туғдирмадими?
- Қийин бўлди, машғулотнинг бошидан охиригача қийналдик.

- Саудия Арабистони - Хитой ўйинида томонларнинг кучини тенг баҳолаганимиз билан араблар фаворитдек кўринган эди...
- Ўйлашимча, Хитойнинг ҳимояси яхши ҳаракат қилди ва қарши ҳужумда ҳам ўйнади. Шунинг учун уларга жиддий рақиб сифатида қарашимиз керак. Биринчи тур ўйинларига келсак, ким биринчи гол урса ўша ютарди.



- Хитойни шу ўйинидан келиб чиқсак, 2-тур баҳси ҳам худди КХДР билан баҳсга ўхшаш бўлади дейиш мумкинми?
- Ҳар бир жамоа ўз рақибига қарши турли тактикаларни танлаши мумкин. Хитойни яхшилаб ўрганишда давом этамиз. Балки улар бизга қарши бошқа тактикада майдонга чиқишар.

- КХДР билан ўйинни эсласак, иккита яхши имкониятга эга бўлдингиз, аммо... Хатоларни кўриб чиқдингизми?
- Хатодан тўғри хулоса чиқарган ҳолда кейинги ўйинда шундай вазиятда яхшироқ ҳаракат қилишга уринаман.

- "А" гуруҳидаги натижалар биз учун аҳамиятсиз эмас, Австралия ва Ж.Корея, қайси бири қизиқроқ кўринди?
- Австралия - Уммон ўйинини кўрдик. Австралияни аъло даражада таассурот қолдирди деб айта олмайман. Ҳамма билан ўйнаса бўлади, аввал гуруҳдан чиқиб олайлик, кейин бу ҳақда ўйлаймиз.


Нодирхўжа Юлдашев



TAS-IX ҳудудида


TAS-IX эмас


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика