Latest news

12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  0 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  27 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  1 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  1 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  6 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  10 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   1 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  5

ВИДЕО АНОНС. Эртага Тошкент дербиси. Чемпионлик баҳсига марҳамат! News

ВИДЕО АНОНС. Эртага Тошкент дербиси. Чемпионлик баҳсига марҳамат!

Эртага, 20 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигаси 26-тури доирасида "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур ўйин чемпионлик сари шиддатли кураш олиб бораётган икки жамоа ўртасидаги кескин тўқнашувга айланади. Сўнгги тўрт мавсумда ҳар икки клуб икки мартадан чемпионликни қўлга киритишди. Шу сабабли бу сафарги уч очконинг қадри янада баландроқ десак муболаға бўлмайди. "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда турнир жадвалида пешқадамликка эга чиқади.

Чемпионатлар доирасида клублар 28 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 17 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Локомотив" ғолиб чиққан. 7 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 59 гол уриб, дарвозасидан 24 тўп олиб чиққан. Айни пайтда жамоаларни уч очколик фарқ ажратиб турибди. Жорий мавсум чемпионат доирасида ҳар икки беллашувда дуранг натижа қайд этилган.

Ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” 9 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубиятни қайд этган.

"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашув 20 октябрь, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади. Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда.



TAS-IX

 


TAS-IX Эмас



Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика