Latest news

22:53Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна". Таркиблар маълум, "Реал" юришини бошламоқда!  5 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  0 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  4 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  7 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  1 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  15 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  4 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  9

Видаль - Киммих билан жанжал ҳақида: "Унга камроқ гапириб, кўпроқ ўйнаши кераклигини айтдим" News

Видаль - Киммих билан жанжал ҳақида: "Унга камроқ гапириб, кўпроқ ўйнаши кераклигини айтдим"

Чили терма жамоаси ва "Бавария" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Германияга қарши Конфедерациялар Кубоги финалида немис клубидаги жамоадоши Жошуа Киммих билан келиб чиққан келишмовчилик ҳақида гапириб берди.

Воқеа баҳснинг 59-дақиқасида содир бўлди. Ўша пайтда Киммих Клаудио Бравога туртилиб кетди, Видаль эса ҳамюртини ҳимоя қилди.

"Учрашувда туйғуларни жиловлаш қийин. Бир нималарни ойдинлаштириб олишимиз керак эди. Баҳсдан сўнг кўришмадик, аммо 20 кундан сўнг учрашамиз. Унга фақат камроқ гапириб, кўпроқ ўйнаши кераклигини айтдим. Бироқ ҳаммаси жойида, бу фақат туйғулар. Биз дўст бўлиб қоламиз" - дейди Видаль.

"Бу "Бавария" машғулотида муаммо бўлмайди. Мен ҳеч нарса демадим, у эса бир нималарни гапирди. Аммо менга фарқи йўқ, футболда бунақаси бўлиб туради" - дейди Киммих.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика